Юқорига

Кам таъминланган оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш

Admin   04,02-2019 3157

Қонунчиликка мувофиқ кам таъминланган оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашда оиланинг жами даромадини ҳисоблашда оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар инобатга олинади:

  • меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
  • мулкий даромадлар;
  • якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;
  • чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;
  • пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар (кам таъминлангани учун олаётган нафақа ёки моддий ёрдамдан ташқари);
  • шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар (масалан, алимент, турли грантлар, пул мукофотлари ва ҳ.к.).

Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегирилмаган ҳолдаги сумма) бўйича ҳисобга олинади.

 

https://t.me/huquqiyaxborot