Юқорига

Турғунов Баҳодир Алишерович

Турғунов Баҳодир Алишерович, 1991 йили 9 февралда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос, 3-даражали юрист.

2016 йил Тошкент давлат юридик университетининг бакалавр, 2018 йилда магистратура босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2018 йилда Адлия вазирлигининг Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармасининг 1-тоифали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада катта маслаҳатчи бўлиб ишлаган. 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” ҳуқуқий ахборот марказининг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимларида фаолият кўрсатган.

Марказ директорининг 2021 йил 26 январдаги 21-шт-сон буйруғига асосан Юридик ишлов берилган ва назорат ҳолатига келтирилган ҳужжатларни текшириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.