Юқорига

Фурқат Шомуродович Тожиев

Тожиев Фурқат Шомуродович, 1986 йилда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида туғилган, Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос, 2-даражали адлия маслаҳатчиси.

2008 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган,

Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказида мутахассис лавозимидан бошлаган.

2011 йилдан 2020 йилга қадар Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 5 ноябрдаги 568-шт-сон буйруғи билан “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси директори лавозимига тайинланган.