Юқорига

Наркабилов Наркучкар Рахматович

Наркабилов Наркучкар Рахматович, 1968 йилда Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги Мўминқул қишлоғида таваллуд топган. 1992 йил ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Шоир, ёзувчи, драматург.

“Кафтимдаги қизғалдоқ”, “Хосиятли дунё”, “Дераза раҳидаги гул” шеърий китоблари, “Дарё ортидаги йиғи”, “Кулиб тур, азизим”, “Қуёшни ким уйғотади?..”, “Кўзларингни кўргани келдим”, “Афғон: 2 рота”, “Осмон остидаги сир”, “Биз жангдан қайтмадик...” номли насрий китоблар муаллифи.

Шунингдек, 2021 йилда “Ўзбекистон” нашриётида Олисларда осмон йўқ эди" сарлавҳали китоби нашрдан чиқди. “Янги аср авлоди” нашриётида “Уруш тугаса, айтинг, қайтиб келаман” ва “Урушнинг биринчи куни” ҳамда “Самодил” китобининг қайта нашри; Ғафур Ғулом нашриётида “Уруш кўрган адиблар” сериясида Қўчқор Норқобилнинг “Дарё ортидаги йиғи” китоби нашрдан чиққан.

Қ.Норқобилнинг нафақат давлатимизда балки хорижда ҳам китоблари нашр этилган. Жумладан, 2021 йил “Хочу увидеть твои глаза” номли китоби Москвада чоп этилди.

“Тақдир синовлари”, “Қуёшни сен уйғотасан”, “Нур сояда қолмайди”, “Омад биз томонда”, “Сув кўрмай этик ечма”, “Заминдан олис кетма”, “Дилдаги доғ”, “Ўз уйингдан бахт изла”, “Ҳар нарсанинг жавоби бор” каби драмалари Республикамиз ва вилоят театрларида саҳналаштирилган.

Қўчқор Норқобил 2001 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист унвонига сазовор бўлган.

2021 йилда Адлия вазирлигининг “Адлия аълочиси” ҳамда Мудофаа вазирининг буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси"  кўкрак нишони билан тақдирланган.

Ҳозирги кунда “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказининг “Инсон ва қонун” газетаси Бош муҳаррири.