Юқорига

Маткаримов Умарбек Шухратович

Маткаримов Умарбек Шухратович, 1986 йили 30 ноябрда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган.

Маълумоти – олий, Информатика ва ахборот технологиялари, 1-даражали юрист.

2012 йил Тошкент Ислом университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини-2009 йилда Ўзбекнефтгазинформатика ОАЖ техник лавозимида бошлаган.

2011−2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлигида турли лавозимларда, 2017 йилда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигида бош мутахассис, Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш гуруҳи раҳбари, 2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бўлим бошлиғи, Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

2020 йил 17 ноябрдан У.Маткаримов “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази Дастурий ва техник таъминот бўлими бошлиғи лавозимида фаоилят юритиб келмоқда.