Юқорига

Файзуллаев Алишер Вафоқулович

Файзуллаев Алишер Вафоқулович, 1988 йил 15 сентябрда Навоий вилоятида туғилган.

Маълумоти – олий, 2014 йилда Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини-2009 йилда “Гулхан” журнали иш юритувчиси, муҳаррирликдан бошлаган. 2013 йили “Маданият ва маърифат” телеканалида муҳаррир, 2014–2015 йилларда “Тонг юлдузи” газетасида катта мухбир, 2015–2021 йиллари “Ўзбекистон” НМИУда муҳаррир лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий-ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасасининг “Расмий ва юридик адабиётларни таҳрир қилиш ва тайёрлаш” бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келмоқда.