Юқорига

Файзуллаев Омонулла Асатуллаевич

Файзуллаев Омонулла Асатуллаевич, 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 

Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос, 2-даражали адлия маслаҳатчиси.

2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр босқичини, 2008 йилда магистратура босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2008-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси. 2014-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармасининг бошлиғи ўринбосари, 2018 йил январь ойидан “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази директори ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 18 ноябрдаги 613-шт-сон буйруғи билан “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси директорининг биринчи ўринбосари – Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.