Юқорига

Бахронов Шерзод Холмуродович

Баҳронов Шерзод Холмуродович, 1986 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон тумани туғилган. 

Маълумоти– олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.

2006 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр босқичини, 2008 йилда магистратура босқичини, 2014 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Бухоро вилоят ҳокимлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси Ромитан ва Пешкў туманлараро Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори лавозимидан бошлаган. 2007-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази иш юритувчи котиби, катта маслаҳатчиси, етакчи маслаҳатчиси, 2009-2012 йилларда Бухоро вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.
2014-2017 йилларда Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2017-2020 йилларда Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 18 ноябрдаги 614-шт-сон буйруғи билан “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси директор ўринбосари лавозимига тайинланган.