Юқорига

АХМЕДОВ МУЗАФФАР МУРОДЖОНОВИЧ

Ахмедов Музаффар Муроджонович, 1987 йили 29 октябрда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти– олий, ҳуқуқшунос 1-даражали юрист.

2009 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи вазифасидан бошлаган.  2009-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси тизимида прокурор ёрдамчиси, терговчи, бўлим прокурори, бўлим бошлиғи ҳамда бошқарма катта прокурори лавозимларида ишлаган.

2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини такомиллаштириш бўлими бош маслаҳатчиси, 2020 йил 18 февралдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Марказ директорининг 2021 йил 18 январдаги 9-шт-сон буйруғига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини тайёрлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланиб, ишлаб келмоқда.