Yuqoriga

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2021 йилнинг сентябр ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқлади

Admin   11,10-2021 87

“Aдолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2021 йилнинг сентябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқлади.

 Унга кўра, Марказнинг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими бош маслаҳатчиси Халиков Фаррух Закирович “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

 Ф.Халиков ўз фаолиятини 2012-2016 йилларда Самарқанд вилояти Адлия бошкармасининг иш юритувчиси лавозимидан иш бошлаган. 2016-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази Умумий бўлимининг 1-тоифали котиби, катта маслаҳатчиси, етакчи маслаҳатчиси, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Адолат” хуқуқий ахборот маркази Юридик ишлов берилган ва назорат холатига келтирилган хужжатларни текшириш бўлимининг бош маслаҳатчиси, 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Адолат” хуқуқий ахборот маркази Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини такомиллаштириш бўлимининг бош маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Адолат” хуқуқий ахборот маркази Норматив-ҳуқуқий хужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлимининг етакчи маслаҳатчиси, 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий хуқуқий ахборот маркази Норматив-ҳуқуқий хужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.

 2021 йил 28 январдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий хуқуқий ахборот маркази Норматив-ҳуқуқий хужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими бош маслаҳатчиси Халиков Фаррух Закировични ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.