Юқорига

Юқори чирчиқда сайёр қабул!

Admin   11,05-2019 1027

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги 52-ум-сонли буйруғи ижроси юзасидан “Адолат” ҳуқуқий ахборот марказининг раҳбар ходимлари томонидан 2019 йил 14 май куни соат 9-00дан бошлаб Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Янгибозор қўрғони, Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида сайёр қабул ташкил этилади.

Мазкур тадбирда ходимларимиз Марказ томонидан нашр этиладиган “Ўзбектсон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” ва “Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами” расмий даврий нашрлари, Ўзбекистон Республикаси кодекслари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz) ва соҳага оид бошқа масалалар юзасидан саволларга жавоб беришади.

Мурожаат учун тел: (91-162-27-28)