Юқорига

Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан

Admin   25,02-2019 2431

Ҳукумат қарори билан Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, олтин медаль мактабларнинг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси бўлган, 10 ва 11-синфларда ёки академик лицейларнинг барча курсларида якуний, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали битирувчиларга берилади.

Кумуш медаль мактабларнинг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси бўлган, 10 ва 11-синфларда ёки академик лицейларнинг барча курсларида йиллик баҳолари аъло бўлган намунали битирувчиларга берилади.

Намунали хулқ-атворга эга ҳамда жамоат ишларида фаол битирувчилар рўйхати ўқув йилининг якунида Педагогик кенгашга киритилади.

Педагогик кенгаш ҳар йили 14 июнгача битирувчиларни тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда 15 июнгача тақдирлаш маросими ўтказилади.

Тақдирланган битирувчилар рўйхати Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.