Юқорига

МУРОЖААТЛАРНИ ЎРГАНИШ НАТИЖАЛАРИ

2018 йилда Марказга жисмоний ва юридик шахслардан жами 42 та ёзма мурожаат қайд этилган бўлиб, уларнинг 38 таси кадрлар (ишга қабул қилиш ҳақида) ва 4 таси бошқа (муаллиф иш ҳақи, китоб нашр этиш) масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади. Мазкур мурожаатларнинг 40 таси қаноатлантирилиб, 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бундан ташқари, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига юборилган 1 265 та расмий нашрдаги орфографик хатоларни бартараф этиш ҳақидаги электрон мурожаатларнинг ижроси ўз вақтида таъминланган.

Жисмоний ва юридик шахслардан ҳуқуқий ахборотни электрон ёки қоғоз кўринишида тақдим этиш ҳақида, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон нусхасини давлат органлари ва ташкилотларига юбориш билан боғлиқ, ҳуқуқий ҳамда бошқа йўналишдаги адабиётларни нашр этиш, шунингдек, электрон почта ҳамда шахсий қабул орқали мурожаатлар қайд қилинмаган.