“Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази

“Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази

Марказ ҳақида китоб альбом

 

“Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази – ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш, маълумотлар электрон базасидан фойдаланишни таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларга шарҳлар, ўқув ва илмий адабиётлар, юридик маълумотномалар, энциклопедик ва бошқа луғатлар, дарслик ва қўлланмалар нашр этишга мўлжалланган давлат унитар корхонасидир.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармони ва 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сонли Қарори асосида Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази ва ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти негизида ташкил этилган.

 

Вазифаларимиз:

– Қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси(lex.uz)да расмий эълон қилиш, уни яратиш ва сақлашни ташкил қилиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан фойдаланишини таъминлаш, доимий равишда такомиллаштириш, янгилаб бориш, ундаги барча норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни юридик ва техник таҳлил қилиш, уларни назорат ҳолатида бўлишини таъминлаш;

– норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаи ҳисобланган “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда “Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами”ни расмий нашр этиш;

– ҳимояланган алоқа каналлари орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тегишли ахборот таҳлилий материалларининг  барча давлат органлари ва ташкилотларига ўз вақтида етказилишини таъминлаш;

– Кодекслар, шарҳлар, қонун ҳужжатлари тўпламлари, ўқув-илмий адабиётлар, дарсликлар ва қўлланмалар, шунингдек, маърифий, бадиий асарлар, альбомлар, плакатлар нашр қилиш;

– улгуржи ва чакана савдо (электрон савдо), нашриёт полиграфия ҳамда реклама фаолиятини амалга ошириш;

– Халқаро ҳамкорлик

 

Марказда 7 та бўлим фаолият олиб бормоқда.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими

  • Юридик ишлов берилган ва назорат ҳолатига келтирилган ҳужжатларни текшириш бўлими
  • Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини такомиллаштириш бўлими
  • Таҳрир қилиш бўлими
  • Маркетинг ва реклама бўлими
  • Молия-иқтисод бўлими
  • Умумий бўлим

 

Қонун ҳужжатларини қаердан излаймиз?

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz) мамлакатимизда қабул қилинган барча қонун ҳужжатларини эълон қиладиган ягона расмий электрон манба ҳисоблнади.

 

Китобларимизни қаердан сотиб олишингиз мумкин?

“Адолат” нашр белгиси остида чоп этилаётган китобларни пойтахтимизнинг Бобур кўчасида жойлашган Марказимизга қарашли “Юридик адабиётлар” китоб дўконидан, интернет дўконидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқа китоб дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга бўлган ҳаётий эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, марказ ходимлари йил давомида бутун республика бўйлаб сайёр китоб савдоларини ташкил этишади.

 

Мақсадимиз:

– аҳолининг турли қатламлари, ўқувчи ёшлар, кичик ёшдаги китобхонлар, имконияти чекланган шахслар, талабалар, турли соҳаларда фаолият юритаётган ходимлар, давлат хизматчилари учун ҳуқуқий ахборот тақдим этиш;

– глобаллашув жараёнида ёшларимизнинг турли ёт ғоя ва маданиятлар таъсирига тушиб қолишидан ҳимоялаш, одамларнинг одам савдоси, гиёҳвандлик ва бошқа турли иллатлар домига тушиб қолишининг олдини олишда зарур ҳуқуқий адабиётлар билан таъминлаш;

– тезкор, шиддатли давр ислоҳотлари талаблари асосида янги қабул қилинаётган қонунлар, фармон, қарорлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва улардаги ўзгаришлар билан юртдошларимизни мунтазам хабардор этиб бориш.

 

Ҳурматли тадбиркорлар!

“Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази юртимиз аҳлини ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш, хусусан, кодекслар, шарҳлар, қонунлар, ўқув-илмий адабиётлар, дарсликлар ва қўлланмалар, шунингдек, маърифий, бадиий асарлар, альбомлар, плакатлар нашри, ноширлик ва матбаа маҳсулотларини тайёрлаб бериш хизматлари ва уларнинг улгуржи ва чакана савдосини ташкил қилишда барчангизни ҳамкорликка чорлайди.

 

Манзилимиз:

Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 19-уй.

Телефон: (71) 233-26-56.

Электрон почта: info@adolatmarkazi.uz, info@lex.uz

E-xat: adolat_xam@exat.uz

 

Бизни кузатинг:

Сайт: www.lex.uz (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси)

Телеграм: https://t.me/lexuzofficial

Facebook: www.facebook.com/adolatmarkazi1