Yuqoriga

Vakansiyalar

Марказга ишга қабул қилиш бўйича номзодларга бериладиган тахминий саволлар рўйхати

Марказга ишга қабул қилиш бўйича номзодларга бериладиган тахминий саволлар РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат?
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ халқ ҳокимиятчилигини амалга оширишнинг қандай шакллари мавжуд?
3. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати қандай қоида
ва нормаларга асосланган?
4. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг қандай шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда сиёсий ҳуқуқлари белгиланган?
5. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай иқтисодий
ва ижтимоий ҳуқуқлар белгиланган?
6. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари қандай?
7. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ фуқароларнинг бурчлари нималардан иборат?
8. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ жамиятнинг иқтисодий негизини нима ташкил этади?
9. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларини айтинг?
10. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти қандай ваколатларга эга?
11. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий мақоми, унинг асосий вазифалари нималардан иборат?
12. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қайси ҳолларда Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш мумкин?
13. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг асосий вазифалари сифатида нималар кўрсатилган?
14. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар
ва қўшимчалар қандай тартибда киритилади?
15. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳамда Қонунчилик палатасини аъзоларини сайлаш ва тайинлаш тартиби қандай?
16. Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қандай умум мажбурий бўлган ҳужжатларни қабул қилади?
18. Ўзбекистон Республикасида сайлов тизимини айтиб беринг?
19. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қандай ташкилотлар жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади?
20. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади?
21. Мурожаат тушунчаси, турлари ва шакли ҳақида маълумот беринг.
22. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари кафолатлари.
23. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби нималардан иборат.
24. Мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, давлат органларининг, ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари.
25. Қандай мурожаатларга ёзма ёки электрон шаклда жавоб бериш талаб этилмайди.
26. Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш деганда нимани тушунасиз.
27. Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик.
28. Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг асосий вазифалари нималардан иборат?
29. Харажатлар сметасида харажатлар таснифи неча гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳ бўйича маълумот беринг?
30. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қайси норматив хужжатларга асосан юритилади ?
31. Қайси норматив ҳужжатга асосан, қандай ҳолларда Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар амалга оширилади?
32. Давлат харидларининг асосий принциплари нималардан иборат?
33. Асосий воситаларнинг кирими ва ҳисобдан чиқарилиши қайси мемориал ордерларда олиб борилади?
34. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқнома мазмуни?
35. Беғараз олинган асосий воситалар объектларининг самарали фойдаланиш муддати қандай аниқланади?
36. Ходимлар билан иш ҳақи бўйича аналитик ҳисоб-китоб қайси ҳужжатлар асосида олиб борилади?
37. Ўртача ойлик иш хақини ҳисоблаб чиқиш тартибини тушунтириб беринг?
38. Бухгалтерия балансининг актив ва пассив томонларида нималар акс эттирилади?
39. Ташкилотларда инвентаризация ўтказиш тартиби қайси меъёрий ҳужжатга асосан ташкил этилади ва уни ташкил этишдан мақсад нима?
40. Қандай ҳолатларда режадан ташқари инвентаризация ўтказилади?
41. Муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деганда нима тушунилади?
42. Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари учун кундалик харажатларни тўлаш меъёрлари ҳақида гапиринг.
43. Бўлимнинг асасий вазифалари нималардан иборат?
44. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси деганда нимани тушунасиз?
45. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турларини санаб беринг?
46. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ташқари қандай ҳужжатлар киритилади.
47. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш деганда нимани тушунасиз?
48. ҚҲММБга киритилган ҳужжатларни назорат холатига келтиришда нималарга эътибор қаратиш лозим.
49. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат реквизитлари нима?
50. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат структураси деганда нимани тушунасиз?
51. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат структураси қандай элементлардан иборат?
52. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни назорат ҳолатига келтириш деганда нимани тушунасиз?
53. Қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори (ОКОЗ) кодлари берилишидан мақсад?
54. Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кучга кириш вақтларини белгилаш?
55. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юридик таҳлил бланки (карточка) тўлдириш тартиби?
56. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юридик ишлов бериш деганда нимани тушунасиз?
57. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тилларининг ўзаро мослиги (Языковая верфикация) нима?
58. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда махфий сўзи бўлганда қандай амал бажарилади?
59. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш тартиби?
60. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Марказга келиб тушгандан сўнг ҳужжатнинг (HTML) ворд матни қанча муддатдан ҚҲММБга жойлаштирилиши керак?
61. ҚҲММБга Халқаро хужжатларни жойлаштиришда кўпроқ нималарга эътибор қаратилиши керак?
62. ҚҲММБда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг иловаларини шакиллантириш тартиби?
63. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир тили мавжуд бўлиб, иккинчи тилининг матни бўлмаган тақдирда қандай харакат амалга оширилади?
64. Қонунчилик ташаббуси субъектларини санаб беринг?
65. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Фондига қайси турдаги ҳужжатларни киритилади?
66. ҚҲММБдаги префикс ва суфикслар деганда нимани тушинасиз?
67. Ҳужжатлар иловаларининг турларини санаб беринг?
68. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилишда “PDF” шаклини жойлашриш тартиби?
69. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҚҲММБга жойлаштириш жараёнида ижрочи томонидан хато ва камчиликлар аниқланган холатларда қандай иш юритилади?
70. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат юридик таҳлил карточкасини тўлдирилиб бўлгандан сўнг кандай харакат амалга оширилади?
71. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матни бир тилда қабул қилинган бўлса қандай ҳаракат амалга оширилади?
72. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қандай умум мажбурий бўлган ҳужжатларни қабул қилади?
73. 31. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – Lex.uz қачондан бошлаб Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбалар қаторига киритилди?
74. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эьлон қилинадиган расмий манбаларни айтинг?
75. Вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар ваколат доирасида қандай умум мажбурий бўлган ҳужжатларни қабул қилади?
76. Ҳужжатнинг иловаси битта тилда берилган бўлса қандай харакат амалга оширилади?
77. Ҳужжатга ўзгартиши киритиш жараёнида қандай холатларда шарх ёизилади (комментарий) ёки ўзгартириш манбаси (источник изменения) ёзилади?
78. Ҳужжат бутунлай ўз кучини йўқотганда ҳужжат матнига қандай белги киритилади.
79. Ҳужжатларга хаволалар бериш турлари?
80. Қонун ҳужжатлари маьлумотлари миллий базасини такомиллаштириш бўлимининг вазифалари нималардан иборат?
81. Қонун ҳужжатлари маьлумотлари миллий базасини такомиллаштириш бўлими ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қандай функцияларни амалга оширади?
82. Қонун ҳужжатлари маьлумотлари миллий базасини такомиллаштириш бўлими ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда қандай ҳуқуқлардан фойдаланади?
83. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – Lex.uz қачондан бошлаб Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбалар қаторига киритилди?
84. Қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори (ОКОЗ)?
85. Lex.uz тизимида қонун ҳужжатларга берилган шархлар ахамияти, зарурияти.
86. Lex.uz тизимида қонун ҳужжатларга берилган шархларнинг холатини қандай бахолайсиз.
87. Ҳаволаки нормалар қандай нормалар? Уларнинг қандай турлари бор?
88. Lex.uz сайтидаги НҲҲдаги ҳаволаки нормаларга шарҳлар нима учун киритилади?
89. Ҳуқуқ тизими, унинг тармоқлари, институтлари? Сўнги пайтларда қандай ҳуқуқий институтлар вужудга келди?
90. Lex.uz тизимидаги ҚҲММБ қонун ҳужжатларни туркумлаш холати?
91. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан тасдиқланган “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси”да қонунлардаги ҳаволаки нормалар ва тўғридан тўғри ишлайдиган қонунлар ўртасидаги боғликлик нимадан иборат?
92. Қонунларда нима учун тўғридан тўғри амал қилувчи нормалар кам? Нега ҳаволаки нормалардан фойдаланилади?
93. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий ва илмий-амалий шарҳлардан ҚҲММБда қонунлар ва бошқа НҲҲга берилган шарҳларни фарқи?
94. Бўлимнинг асасий вазифалари нималардан иборат?
95. Бўлим ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш давомида қандай функцияларни амалга оширади?
96. Қонун ҳужжатлари маълумотлари базаси нима?
97. LexUZ тизимида ишлашни бошлаш учун қайси веб-браузерни ишга тушириш керак?
98. Расмий эълон қилиш ҚҲММБнинг қайси бўлимида амалга оширилади?
99. ҚҲММБга киритилган ҳужжатларни текширишда нималарга эътибор қаратилиши лозим.
100. ҚҲММБга киритилган ҳужжатларни назорат холатига келтирилганидан сўнг текширишда нималарга эътибор қаратилиши лозим.
101. Қонунчилик техникаси нима?
102. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат структураси деганда нимани тушунасиз?
103. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни назорат ҳолатига келтириш деганда нимани тушунасиз?
104. Ҳужжатнинг юридик таҳлил карточкаси бланкини тўлдиришда нималарга эътибор қаратиш лозим?
105. Ҳужжатдаги ҳаволаларнинг нечи тури мавжуд?
106. Иловани шакллантириш шартлари?
107. ҚҲММБда ҳужжат киритишда «[Извлечение]» ёки “[Кўчирма]” белгиси қайси ҳолларда қўйилади?
108. Ҳавола қандай шакллантирилади?
109. ҚҲММБда норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш киритиш (назорат ҳолатига келтириш) қандай амалга оширилади?
110. ҚҲММБда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни кучини йўқотиш ёки бирон бир қисмини кучини йўқоттириш қандай амалга оширилади?
111. Ўзгартириш манбаси (источник изменения) да нималар кўрсатилади?
112. ҚҲММБда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш рақами ва санасини бериш тартибини айтинг?
113. ҚҲММБда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш босқичларини санаб беринг.
114. ҚҲММБда шарҳлар нима мақсадда шакллантирилади?
115. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни амал қилиш муддати ҳақида гапиринг.
116. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – Lex.uz қачондан бошлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбалар қаторига киритилди?
117. Қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори (ОКОЗ) тушинчаси ва ахамияти?
118. Қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори (ОКОЗ) нима учун ишлатилади?
119. Lex.uz тизимида қонун ҳужжатларга берилган шархлар ахамияти, зарурияти.
120. Lex.uz тизимида қонун ҳужжатларга берилган шархларнинг холатини қандай бахолайсиз.
121. Ҳаволаки нормалар қандай нормалар?
122. Ҳаволаки нормаларнинг қандай турлари бор?
123. Lex.uz сайтидаги НҲҲдаги ҳаволаки нормаларга шарҳлар нима учун киритилади?
124. Ҳуқуқ тизими, унинг тармоқлари, институтлари? Сўнги пайтларда қандай ҳуқуқий институтлар вужудга келди?
125. Lex.uz тизимидаги ҚҲММБ қонун ҳужжатларни туркумлаш холати?
126. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан тасдиқланган “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси”да қонунлардаги ҳаволаки нормалар ва тўғридан тўғри ишлайдиган қонунлар ўртасидаги боғликлик нимадан иборат127. Қонунларда нима учун фақат тўғридан тўғри амал қилувчи нормалар иборат эмас?
128. Кодекслар ва қонунларда нега ҳаволаки нормалардан фойдаланилади?
129. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳлардан ва тушинтиришдан ҚҲММБда қонунлар ва бошқа НҲҲга берилган шарҳларни фарқи?
130. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарорларида берилган тушинтиришлар ва кўрсатмалардан ҚҲММБда қонунлар ва бошқа НҲҲга берилган шарҳларни фарқи?
131. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий илмий-амалий шарҳлардан ҚҲММБда қонунлар ва бошқа НҲҲга берилган шарҳларни фарқи?
132. Тахрир қилиш бўлими вазифалари нималардан иборат?
133. Таҳрир қилиш бўлими ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда қандай функцияларни амалга оширади?
134. Таҳрир қилиш бўлими ўзига юклатилган вазифа ва функсияаларни бажаришда қандай ҳуқуқлардан фойдаланади?
135. Таҳрир қилиш бўлими ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишда қандай фаолиятн амалга оширишга масьул?
136. Ноширлик соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини санаб беринг.
137. Конституция ва қонунларимизда сўз эркинлиги ҳақида нималар дейилган?
138. Ўзбекистон Республикасининг "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни қачон қабул қилинган ва у нима ҳақида?
139. Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни ҳақида гапириб беринг.
140. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган ва мансабдор шахслар ҳақида маълумот беринг.
141. Ўзбекистон Республикаси кодекслари ҳақида маълумот беринг. Бугунги кунда нечта кодекс мавжуд? Кодекс таркибий тузилиш жиҳатидан қонунми?
142. Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлашнинг асосий принциплари нималардан иборат?
143. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот тарқатишдаги ўрни қандай ва қайси йўллар орқали фаолият олиб борилмоқда?
144. Цензура нима? Қонунларимизда у ҳақда нима дейилган?
145. Қонун ва қарорлар муаллифлик ҳуқуқининг обеъкти бўла оладими?
146. Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати?
147. Турдош ҳуқуқлар деганда нимани тушунасиз?
148. Муаллифлик ҳақининг энг кам ставкаси деганда нимани тушунасиз?
149. Мажбурий бепул нусха тушунчаси ва шартлари ҳақида гапириб беринг.
150. Қандай нашрларни мажбурий нусхалар сифатида юбориш мумкин эмас.
151. Кўпгина ахборотларни ўзида жамлаган Интернет саҳифалари йиғиндиси қандай номланади?
152. Компьютер қурилмаларига хизмат кўрсатувчи дарстурлар қандай номланади?
153. Тармоқ платаси (адаптери) нима учун ишлатилади?
154. Давлат органининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ушбу органнинг расмий сайтига қайси муддатда жойлаштирилиши зарур?
155. Ахборот ресурсларида сақланаётган ва ишлов берилаётган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва қоғоз кўринишидаги хужжат билан бир хил юридик кучга эга бўлган ахборот нима деб аталади?
156. Ахборот ресурсларида сақланаётган ва ишлов берилаётган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва қоғоз кўринишидаги ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга бўлган ахборот нима деб аталади?
157. Махфий ахборот нима ва унинг қандай кўринишлари бор.
158. Ўзбекистон Республикасида ахборотлаштириш бўйича қандай Қонунлар қабул қилинган?
159. Маркетинг ва реклама бўлимининг вазифалари нималардан иборат?
160. Бўлимнинг асосий функциялари нималардан иборат?
161. Маркетимнг ва реклама бўлимининг ҳуқуқлари нималардан иборат?
162. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қачон қабул қилинган, нечта бўлим, нечта боб ва нечта моддадан иборат ?
163. Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қачон қабул қилинган ?
164. Ўзбекистон Республикасининг давлат герби қачон қабул қилинган?
165. Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси қачон қабул қилинган, унинг муаллифи ким?
166. “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади нима?
167. Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш қандай усулларда амалга оширилади?
168. Ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиш нима?
169. Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари нималардан иборат?170. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган Рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига қанча вақтда ва қандай тартибда жўнатилади?
171. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини эълон қилиш тартиби қандай?
172. 10.Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг
72-сессиясидаги нутқида қандай долзарб вазифаларни айтиб ўтган?
173. “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази умумий бўлимининг вазифаси нималардан иборат?
174. Бўлим ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда қайси соҳаларга асосланади?
175. Асосий воситалар қандай ҳолларда балансдан чиқарилади?
176. Сотиб олинган қимматбаҳо хом-ашё ва материаллар қабул қилиш, сарфлаш тартибини тушунтириб беринг?
177. Ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари нималардан иборат
178. Фавқулодда вазият ва фавқулодда ҳолат нима дегани.
179. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлари нималардан иборат.
180. Умумий бўлим кадрлар соҳасида қандай вазифаларни амалга оширади?
181. Меҳнат шартномасини тузиш тартибини айтиб беринг.
182. Ишга қабул қилиш тартиби ва асоси.
183. Дастлабки синов муддати, уни қўллаш тартибини айтиб беринг.
184. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари ҳақида гапириб беринг.
185. Танаффуслар, дам олиш ва байрам кунларини тушунтиринг.
186. Ташкилий-назорат ва таҳлил соҳасида “Адолат” ҳуқуқий ахборот марказининг умумий бўлими қандай вазифаларни амалга оширади?
187. “Адолат” ахборот марказининг умумий бўлими хўжалик ишлари соҳаси бўйича қандай вазифаларни бажаради?
188. “Адолат” ахборот марказининг умумий бўлимининг АКТ соҳасида вазифалари нималардан иборат?
189. Ахборот ресурсларида сақланаётган ва ишлов берилаётган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва қоғоз кўринишидаги ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга бўлган ахборот нима деб аталади?
190. Махфий ахборот нима ва унинг қандай кўринишлари бор.
191. Ўзбекистон Республикасида ахборотлаштириш бўйича қандай Қонунлар қабул қилинган?
192. Портални шакллантириш йўли билан интернет орқали фуқароларга барча давлат хизматлари мажмуини тақдим этувчи “электрон ҳукумат” тизимининг ташкил этувчиси:
193. Давлатни бошқариш органлари билан бизнес ўртасида самарали муносабатларни шакллантирувчи “электрон ҳукумат” тизим ким томонидан амалга оширилади.
194. Операцион тизим нима?
195. Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши сиёсати ҳамда бу борада Адлия вазирлигининг ваколатлари қандай?
196. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида нималарни биласиз?
197. Электрон ҳужжат даганда нимани тушунасиз?

.
.

.

.
.

 

.

ХОДИМЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ ВА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

 

Меҳнат кодексининг 72-моддасида меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларга давлат органлари ходимларининг шахсий ва касбий сифатлар, очиқлик, беғаразлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралаш тизимини жорий этиш киради.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 июндаги 185-ум-сон буйруғи билан адлия органлари ва муассаларига ишга қабул қилишнинг танлов ўтказиш тартиби белгиланган.

Унга мувофиқ адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш бўйича танлов адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар таркибини ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соғлиғига кўра юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга лаёқатли бўлган ходимлар билан таъминлаш мақсадида ўтказилади.

Адлия органлари ва муассасаларига жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублигидан қатъи назар, ўзининг касбий, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соғлиғига кўра адлия органлари ва муассасаларига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга қабул қилинади.

Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.

Танлов адлия органлари ва муассасаларининг раҳбарлари томонидан ташкил этиладиган Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш бўйича махсус комиссия (бундан буён матнда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.

Махсус комиссия тегишли адлия органи ёки муассасаси ходимлари орасидан камида беш кишидан иборат таркибда бир йил муддатга тузилади.

Адлия органлари ва муассасаларида тегишли раҳбар Махсус комиссия раиси ҳисобланади. Махсус комиссия таркибига киритилган раҳбар ўринбосарларидан бири комиссия раиси ўринбосари этиб тайинланади.

Марказий аппаратда комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.

Махсус комиссиянинг ишчи органи бўлиб адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар соҳасига масъул таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Махсус комиссия йиғилиши аъзоларининг камида 2/3 (учдан икки) қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Танлов ўтказиш жараёнида номзодлар техник воситалардан фойдаланган ҳолда аудио ва видео ёзувлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Ушбу талабни бузган номзодларни ишга қабул қилиш рад этилади.

Танлов қуйидаги босқичлардан иборат:

бўш иш ўрнига танлов ўтказилиши ҳақида эълон бериш;

бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодларни дастлабки ўрганиш;

номзод билан унинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказиш;

номзоднинг назарий билимлари ва таҳлил қилиш қобилиятини тест саволлари воситасида баҳолаш (Комиссия ушбу босқични ўтказиш ёки ўтказмаслик масаласини ҳал қилади);

номзодни вазирлик марказий аппарати билан келишиш (адлия органлари ва муассасаларининг вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимлари бўйича).

Ҳар ой якунлангач кейинги ойнинг 10 санасига қадар вакант лавозимларга танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон тегишли адлия органи ёки муассасасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ёки бошқа босма нашрларда чоп этилади.

Агар танлов ходимнинг бола парваришлаш таътилига чиқиши муносабати билан бўш иш ўрнига ўтказилаётган бўлса, эълонда бу ҳақда кўрсатиб ўтилиши шарт.

Ишчи орган раҳбар билан келишилган ҳолда номзодларга қўйиладиган малака ва бошқа талаблар акс эттирилган бўш иш ўрнига танлов ўтказилиши ҳақидаги эълон матнини тайёрлайди ва Ахборот хизматининг соҳавий функциясини бажариш юклатилган таркибий бўлинма ушбу эълон матни келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида тегишли расмий веб-сайтда жойлаштирилишини таъминлайди.

Танловга ҳужжатларни топшириш муддати эълон тегишли расмий веб-сайтда жойлаштирилган кундан бошлаб камида ўн беш календарь кунни ташкил этиши лозим.

Меҳнат кодексининг 57-моддасида ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шунга кўра, номзод қайси адлия органи ёки муассасасига ишга кириш истаги бўлса,  шу адлия органи ва муассасасига бевосита танловда иштирок этиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Танловда иштирок этиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Ходимнинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка);

диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

номзоднинг паспорт нусхаси.

Танловда қатнашиш учун номзод томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.

Бундан ташқари, танловдан ижобий натижага эришган номзод томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган ишга кириш учун ҳужжатлар рўйхати ўз вақтида тўлиқ тақдим қилинмаганда ёки била туриб сохта ҳужжатлар ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилган тақдирда номзодни ишга қабул қилиш рад этилади. Ишга қабул қилинган ходим томонидан ишга кириш жараёнида била туриб сохта ҳужжатлар ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳолларда ходимни хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилади ҳамда унинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Ишчи орган томонидан қабул қилинади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган тартибда тегишли адлия органи ёки муассасасининг девонхонасида рўйхатдан ўтказилади.

Ишчи орган томонидан эълонда белгиланган ҳужжат қабул қилиш муддати тугагандан сўнг 15 календарь кун муддатда номзоднинг ҳужжатлари лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқ келиши, заруриятга қараб номзоднинг яшаш жойи, иш жойи ва ўқиш жойидан номзод ҳақидаги маълумотларни дастлабки тарзда ўрганиб чиқилади. Ўрганиб чиқиш натижаларига кўра, Ишчи орган томонидан Махсус комиссия раиси билан келишилган ҳолда танлов ўтказиш кунини белгилайди ва номзодга танлов ўтказиш вақти ва жойи ҳақида алоқа воситалари (қоида тариқасида телефон орқали) орқали етказилади.

Ўрганиш жараёнида номзодни адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар қонун ҳужжатларида мавжудлиги аниқланса, номзодга бу ҳақда мурожаат қилувчининг сўровига асосан алоқа воситалари орқали ёзма ёки оғзаки асослантирилган жавоб берилади.

Махсус комиссия томонидан номзоднинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказилади.

Комиссия суҳбат жараёнида номзоднинг соҳадаги тегишли тайёргарлиги ва малакасини, шунингдек касбий лаёқати даражаси, маънавий фазилатлари, қобилиятини аниқлайди. Суҳбат жараёнида номзодга лавозим хусусиятидан келиб чиқиб компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги бўйича, шунингдек унинг шахсий ҳужжатларида келтирилган маълумотларни аниқлаштириш юзасидан саволлар ҳам берилиши, шунингдек, танлов эълон қилинган бўш иш ўрнининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа соҳа мутахассислари ҳам номзодга саволлар бериш ва жавоблар бўйича ўз хулосасини баён этиш учун овоз бериш ҳуқуқисиз таклиф этилиши мумкин.

Шунингдек, номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида ёзма иш – диктант олиниши мумкин.

Суҳбат натижалари белгиланган шаклдаги суҳбат варақасида акс эттирилади. Суҳбат варақасида Махсус комиссиянинг ҳар бир аъзоси суҳбат натижаси бўйича (агарда тест синови ўтказилган бўлса, унинг натижаларини инобатга олган ҳолда) қуйидаги қарорлардан бирини қайд этади:

“ишга қабул қилиш тавсия қилинади”;

“жамоатчи ёрдамчи сифатида жалб қилиш тавсия қилинади”;

“танловдан ўтмаган деб ҳисобланади”.

Махсус Комиссия суҳбат натижасига мувофиқ номзод топширган вакант лавозимдан бошқа бир вакант лавозимга номзодни ишга қабул қилишга тавсия қилиш ҳуқуқига эга.

Суҳбат натижалари бўйича якуний хулоса Махсус комиссия раиси томонидан қабул қилинади ва суҳбат варақаси сўнгги қисмида қайд этилади.

Танлов натижаларидан норози бўлган номзод ўн кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, шунингдек судга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.

Танлов натижаларидан норози бўлган номзоднинг мурожаатини кўриб чиқиш жараёнида Махсус комиссия томонидан меҳнат қонунчилиги ҳамда танлов ўтказиш тартибига риоя қилинганлиги, шунингдек номзоднинг танлов натижасига боғлиқ бўлган танлов ўтказиш жараёнидаги қонунбузилишларга оид важлари ўрганилади. Натижаси бўйича адлия органи ва муассасаси томонидан мурожаат муаллифига жавоб хати юборилиши таъминланади.

Махсус комиссия томонидан ўтказиладиган суҳбатнинг ижобий натижаларига кўра номзодлар бўш иш ўринларига ишга ёки жамоатчи ёрдамчиликка қабул қилинади.

Адлия органлари ва муассасаларининг вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимларига Махсус комиссия томонидан ишга қабул қилишга тавсия қилинган номзодлар вазирлик билан келишилгандан сўнг вазирликнинг розилик хати ёки тегишли буйруғига асосан ишга қабул қилинади.

Мутахассислиги бўйича етарли иш тажрибасига эга бўлмаган номзодлар касбий фаолиятга ва келгусида бўш иш ўринларга муносиб номзодлар этиб тайёрлаш мақсадида жамоатчи ёрдамчиликка қабул қилинади.

Суҳбат натижаларига кўра жамоатчи ёрдамчиликка тавсия қилинган номзод жамоатчи ёрдамчи сифатида жалб қилинишни рад қилса, танловдан ўтмаган деб ҳисобланади.

Номзод билан ўтказилган суҳбат натижасида ишга ёки жамоатчи ёрдамчиликка қабул қилиш рад этилган, шунингдек танловда иштирок этиши рад этилган ёки вазирлик томонидан маъқулланмаган (адлия органлари ва муассасаларининг вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимлар бўйича) номзод камида уч ойдан кейин такроран мурожаат қилиши мумкин.

Махсус комиссия раиси ва Ишчи орган келишувига кўра айрим вакант лавозимларга ишга қабул қилишда тест синовлари ўтказилади.

Тест синовлари куни ҳақида номзодга тест ўтказиладиган кундан камида икки кун олдин хабарнома (қоида тариқасида телефон орқали) юборилади. Хабарномада тест синовларида бериладиган саволлар ҳақида йўналтирувчи хусусиятга эга умумий тушунтиришлар берилиши мумкин.

Тест саволлари икки қисмдан иборат бўлиб, Ишчи орган томонидан ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида, рус тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда тайёрланади ҳамда Махсус комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Тест саволларининг биринчи қисми соҳа хусусиятини инобатга олиб ўрта махсус ёки олий таълимнинг тегишли йўналишидаги фанларнинг ўқув дастурларига мувофиқ (10 хил вариантда 50 тадан савол, ҳар бир саволга 4 тадан («А», «В», «С», «D») жавоблар варианти) саволлардан иборат бўлади.

Тест саволларининг иккинчи қисми номзоднинг мантиқий фикрлаш, ахборотни тизимга солиш, уни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, қонуниятлар топиш, амалий миқдорий масалаларни ечиш қобилиятини баҳолашга қаратилган саволлардан (10 хил вариантда 50 тадан савол, ҳар бир саволга 4 тадан («А», «В», «С», «D») жавоблар варианти) иборат бўлади. Бунда саволлар миқдорий, мантиқий, қиёсий ва маконга оид турларга бўлинади. Миқдорий саволлар номзоднинг амалий арифметик масалалар ва ҳисоблашга оид мисолларни ечиш, мантиқий саволлар муайян шарт-шароитдан келиб чиқиб, аниқ фикрлаш ва тўғри хулоса чиқариш, сонли ва шаклли қонуниятларга эътибор беришга, қиёсий саволлар эса, ўзаро боғлиқликни ҳамда турли тушунча ва жараёнлар ўртасидаги ўхшашликни сезиш қобилиятини аниқлашга қаратилган. Маконга оид саволлар маконга оид фикрлаш даражасини аниқловчи геометрик шакллар билан боғлиқдир.

Тест саволлари қонунчиликда, шунингдек жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида бўлаётган муҳим ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда ҳар йили янгилаб борилади.

Тест саволлари, уларнинг жавоблари ва жавоблар бланкалари Махсус комиссия раисида сақланади ҳамда у саволлар ва жавобларнинг тўғрилиги, тестлар ва жавобларнинг ошкор бўлиб кетмаслиги учун масъул ҳисобланади.

Тест синови кузатув (видео) мосламаси билан жиҳозланган алоҳида хонада ўтказилади.

Тест синовлари ўтказилаётган вақтда Ишчи орган вакиллари ва номзоддан ташқари бегона шахсларнинг ҳозир бўлишига рухсат берилмайди.

Тест синовлари бошлангунга қадар номзоднинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар тест синовларига қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва унга кейинги сафар ўтказиладиган тест синовидан ўтиш учун қайта рухсат берилади.

Ишчи орган томонидан номзодга тест синовлари ўтказишнинг қисқача мақсади, мазмуни ва тартиби тушунтирилади. Шундан сўнг, номзодга тест саволлари вариантини танлаш таклиф қилинади ва мазкур белгиланган шаклдаги жавоблар варақаси тарқатилади.

Ҳар бир жавоб варақаси Махсус комиссия раиси томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

Номзодга тест саволларига жавоб бериш учун қуйидаги вақт меъёрлари белгиланади:

соҳа бўйича – 50 дақиқа;

таҳлил қилиш қобилиятини баҳолаш бўйича – 40 дақиқа.

Ҳар бир тест саволига фақат битта жавоб белгиланиши лозим. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун номзод шахсан жавобгар ҳисобланади.

Тўлдирилган жавоблар варақаси номзоднинг билим даражасини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади ва унинг шахсий ҳужжатлари билан бирга сақланади.

Тест саволларига жавоб бериш жараёнида номзодларга қуйидагилар тақиқланади:

қонун ҳужжатларидан, маълумот берувчи ва махсус адабиётлардан, ҳар қандай турдаги техника воситаларидан ёки бошқа материаллардан (маълумотлардан) фойдаланиш;

бошқа шахслар билан суҳбатлашиш;

жавоблар варақасини топширгунга қадар тест синовлари ўтказилаётган хонадан ташқарига чиқиш.

Ушбу талабларга риоя қилмаган номзод тест синовларини ўтказиш тартибини бузган деб топилади ва у тест синовларидан четлаштирилади ҳамда бу ҳақда тегишли далолатнома расмийлаштирилади.

Жавоблар варақаси синов учун белгиланган вақт тугагунга қадар ёки тугаши билан синов кузатувчиси бўлган Ишчи орган вакилига топширилади.

Тест синовлари натижасида тўпланган баллар шу куннинг ўзида номзодга маълум қилинади.

Тест синови жараёнида олинган видеотасвир мазкур жараён бўйича эътирозлар бўлганда фойдаланиш учун Ишчи органда бир йил давомида сақланади.

Тест синовлари натижаси далолатнома билан расмийлаштирилади ва Махсус комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Тест синови натижаларига кўра, ҳар бир йўналиш бўйича камида 50 фоиз саволларга тўғри жавоб берган номзодлар кейинги босқичда Махсус комиссия томонидан ўтказиладиган суҳбатга чақирилади.

Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилинмайди:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;

ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;

адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.