Yuqoriga

Тайинлов

Admin   25,03-2020 101

#Тайинлов 

Марказда янги тайинлов 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази директорининг тегишли буйруғи билан Кулдашев Фахрутдин Абдулазизович Марказнинг Расмий нашрларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Ф.Кулдашев 1969 йилда Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1996 йилда Тожикистон давлат университетини (2005 йилда нострификация қилинган) ва 2001 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 

Ф.Кулдашев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 

Марказ жамоаси янги лавозимга тайинланган Ф.Кулдашевни чин дилдан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.