Yuqoriga

Айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назорати ҳамда бюджет соҳасида фуқароларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш...

Admin   04,09-2019 128

Айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назорати ҳамда бюджет соҳасида фуқароларнинг фаол иштирок этишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда:
- Давлат бюджети лойиҳаси, унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг аудити ва баҳолаш натижалари юзасидан Ҳисоб палатасининг хулосалари мажбурий равишда эълон қилиниши;
- Вазирлик ва идоралар бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотларни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириши, маҳаллий бюджетлар ижроси бўйича ҳисоботлар ОАВда ёритилиши белгиланди. 
Шунингдек, “Ўрмон тўғрисида”ги, “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги, “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги, “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни (http://lex.uz/m/acts/4493120)