Yuqoriga

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида

Admin   04,02-2019 660

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидаги тузилмалар тасдиқланди: :arrow_down:

  • Бош вазирнинг котибияти, протокол хизмати ва матбуот хизмати;

  • Ҳукуматнинг Олий Мажлисдаги Ваколатли вакили котибияти;

  • Халқаро ҳамкорлик бўлими;

  • Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими;

  • Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари
    котибияти;

  • Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти;

  • Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари котибиятлари;

  • Ҳукумат аппарати бошқарувчиси, унинг ўринбосарлари, котибиятлари ва Ҳукуматнинг функционал бўлинмалари.

https://t.me/huquqiyaxborot