Yuqoriga

Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Admin   26,08-2019 113

Вазирлар Маҳкамасининг умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2020–2021 ўқув йилидан бошлаб немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ташкил этилиши;
- 2020 йил 1 мартга қадар немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тили фанларига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг ўқув режаси ишлаб чиқилиши;
- 2020–2021 ўқув йилидан бошлаб хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларида ота-оналарнинг ва ўқувчиларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб немис, француз, испан, япон, корейс ёки хитой тили иккинчи тил сифатида жорий этилиши белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни (http://lex.uz/m/acts/4483641)