Yuqoriga

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Admin   05,02-2019 703

Ҳукумат қарори (ВМҚ-75, 01.02.2018 й.) билан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ Қўмита атом энергетикаси ва ядро технологиялари, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги, радиация ва ядро хавфсизлигини назорат қилувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тизимига қуйидагилар киради:

  • Қўмита марказий аппарати;
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари;
  • Олмалиқ кон-техника инспекцияси;
  • Ангрен кон-техника инспекцияси;
  • Қизилқум кон-техника инспекцияси;
  • Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми;
  • «Саноат хавфсизлиги» ДУК;
  • «Контехназоратўқув» ДУК;
  • «Саноат назорати лабораторияси» ДУК.

    Ҳудудий бошқармалар ҳокимликлардан мустақилдир.

    Давлат органлари ва бошқа ташкилотларга Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимларига уларнинг ваколатига кирмайдиган ишларни бажаришни юклаш тақиқланади.

https://t.me/huquqiyaxborot