Yuqoriga

Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш

Admin   07,02-2019 763

Ҳукумат қарори билан Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, ҳар йили 1 апрелга қадар келгуси йилда пахта етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича аниқ рўйхат шакллантирилиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этилиши белгиланди.

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, пахта етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш тизими жорий этилган майдоннинг ҳар бир гектари учун Давлат бюджетидан бир марталик 8 млн. сўм субсидия ажратилади.

Мазкур субсидия пахта етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ харажатларини, шу жумладан ушбу мақсадга жалб этилган кредит бўйича қарздорликларини қоплашга йўналтирилади.

Низомга мувофиқ, ҳар бир туманда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш учун туман ҳокимининг тегишли қарори билан қабул комиссияси тузилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармалари Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ ишчи органи ҳисобланади.

Шунга кўра, субсидия олувчи пахта етиштирувчилари рўйхатига кириш учун пахта етиштирувчилар ишчи органга тегишли ҳужжатларни ўртанилган тартибда тақдим этади.

Ишчи гуруҳнинг ижобий хулосасини олган ҳамда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун субсидия олишга даъвогар пахта етиштирувчилар рўйхати ҳар ўн кунда ишчи орган томонидан шакллантирилади.

Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича бир гектарга 20 млн. сўмдан ошган қисми (компенсация қилинмайдиган қисми) алоҳида тижорат кредити билан расмийлаштирилади.

Шунингдек, низомга кўра пахта ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб суғориш техноллгияларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳалари амалга оширилган ер майдонлари бўйича кейинги йилларда амалга ошириладиган лойиҳалари кредит мажбуриятларининг бир қисмини қоплашга йўл қўйилмайди.

 

 Huquqiy axborot каналидан олинди.