Yuqoriga

Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан...

Admin   04,09-2019 116

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун қабул қилинди.
Қонунга асосан:
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисидаги;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисидаги қонунларга ўзгартириш киритилди.
Сенат Раисига ҳамда Қонунчилик палатаси Спикерига Сенатнинг ва Қонунчилик палатасининг харажатлари сметасини шакллантириш ва бажаришга доир ишларга умумий раҳбарликни ҳамда уларни мувофиқлаштириш, ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги фармойишларни имзолаш ваколати берилди.

Расмий ҳужжатнинг тўлиқ матни
http://lex.uz/m/acts/4490690