Yuqoriga

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

Admin   26,08-2019 120

Президентнинг ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- Ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар - юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлашдан озод қилиниши;
- Уларга солиққа тортиладиган ерлар бўйича ҳам тегишли имтиёзлар тақдим қилиниши;
- Ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахсларнинг товарлари (ишлари, хизматлари)ни харид қилиш бўйича давлат буюртмачилари тегишли квоталар ажратиши белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни (http://lex.uz/m/acts/4485123)