Yuqoriga

Моддий-маданий мерос объектлари мухофаза қилиниши кучайтирилиши...

Admin   05,09-2019 116

Моддий-маданий мерос объектлари мухофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди.
Қонунга асосан:
- Жиноят Кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга моддий-маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ўзгартиришлар;
- Солиқ Кодексига Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари-моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни кўзлаб қилинган даъволар ҳамда аризалар бўйича давлат божи тўловидан озод қилиниши тўғрисидаги ўзгартириш киритилди.
Шунингдек, Олий Мажлиснинг 2001 йил 12 майдаги “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида” ги Қарорига ҳам ўзгартириш киритилди.

Расмий ҳужжатнинг тўлиқ матни
http://lex.uz/m/acts/4494508