Yuqoriga

ҚОНУНЧИЛИГИМИЗДАГИ ЎЗГАРИШЛАРДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

Admin   27,08-2020 790

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5997-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси, “Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти давлат унитар корхонаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Вазирлик қошида давлат муассасаси шаклидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ташкил этилди. 

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази – аҳоли ва ижрочиларга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини расмий эълон қилиш соҳасида республиканинг етакчи давлат муассасаси ҳисобланади, шунингдек, қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш орқали ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда етказилишини таъминлаш, аутсорсинг шартларида юридик адабиётлар ва расмий нашрларнинг расман чоп этилишини таъминлайди.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5415-сонли Фармони, 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3666-сонли Қарори асосида Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази ва ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти негизида ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 741-сонли қарори билан давлат муассасаси сифатида қайта ташкил этилган.

Марказ таркибидаги “Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти амалдаги хизмат кўрсатиш соҳаларини сақлаб қолган ҳолда фаолият юритади.

 

Г. Умарова,

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот
маркази катта маслаҳатчиси