Yuqoriga

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва...

Admin   27,08-2019 132

Вазирлар Маҳкамасининг хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- 2020 йил 1 январгача чет элга ишга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин касбга йўналтириш марказлари ташкил этилиши, уларга грантлар ажратилиши;
- Ишга жойлашишга патент ва бошқа ҳужжатлар берилишини рад этилиши таваккалчилиги, транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар учун кредитлар қайтарилмаслиги таваккалчилиги имтиёзли суғурта қилиниши белгиланди.
Шунингдек, қарорда 2020-2021 йилларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Волгоград, Пятигорск, Истанбул, Нур Султон, Дубайда ваколатхоналари очилиши белгиланди.

Расмий ҳужжатнинг тўлиқ матни http://lex.uz/m/acts/4486611