Yuqoriga

Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби...

Admin   26,08-2019 129

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тасдиқланди.
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомда тугатувчининг ваколатлари ва уларни тўхтатиш тартиби, тижорат ташкилотини ва тадбиркорлик субъекти–жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш тартиби белгиланди.
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини аниқлаш,уларни ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш ҳамда давлат реестридан чиқариш тартиби белгиланди.

Расмий ҳужжатнинг тўлиқ матни http://lex.uz/m/acts/4483862