Yuqoriga

Андижон вилоятида хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш...

Admin   24,08-2019 117

Вазирлар Маҳкамасининг Андижон вилоятида хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- 2019 йилда Андижон вилоятида ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури;
- 2019 йилда Андижон вилоятида ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича йўналишлар кесимидаги тақсимот ва манзилли рўйхат;
- Андижон вилоятида 2019 йил давомида бандлик дастури асосида хотин-қизлар учун яратиладиган қўшимча иш ўринларининг йўналишлари бўйича тақсимоти тасдиқланди.
Шунингдек, қарорга асосан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимли, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси зиммасига соҳага оид вазифалар юкланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни (http://lex.uz/m/acts/4482388)