Yuqoriga

«АДОЛАТ»ДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

Admin   30,05-2019 1565

“Ҳуқуқий маданият ва Одоб-ахлоқ ойлиги”

 

«АДОЛАТ»ДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

 

2019 йилнинг 5 май – 5 июнь кунлари барча адлия органлари ва муассасаларида “Ҳуқуқий маданият ва Одоб-ахлоқ ойлиги” деб номланди. Мазкур ойлик давомида бир қатор тадбирларни, жумладан, ходимларни қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, ҳар бир ходимда қонунга ҳурмат туйғусини шакллантиришни таъминлаш, жойларда аҳолига сифатли давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш, шу жумладан ходимларнинг ташкилотлар, ўқув юртлари ва маҳаллаларда учрашувларини ташкил этиш ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш каби муҳит тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Бундан ташқари, ходимларнинг ҳуқуқий билими ва ҳуқуқий маданияти, уларнинг қонунларни билишлари ва унга амал қилишларини, ўз фаолиятларида оқилона қўллай оладиган тарзда ҳуқуқий билимга эга бўлишини таъминлашга ҳам “Ҳуқуқий маданият ва Одоб-ахлоқ ойлиги”да алоҳида эътибор қаратилиши зарур. 

Шунингдек, ойлик доирасида адлия органлари ва муассасалари ходимлари орасида коррупциянинг олдини олиш ва уни бартараф қилиш, “Очиқ эшиклар куни” тадбирини ташкил этиш, адлия органлари ва муассасаларида “Ҳуқуқий билимлар куни”ни ташкил этиш ҳам белгиланган бўлиб, “Адолат” ҳуқуқий ахборот марказида 2019 йил 28 май куни “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Шу куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тасарруфидаги Тошкент юридик коллежи битирувчилари Марказ фаолияти билан яқиндан танишишди. 

 Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 52-ум-сон буйруғи асосида қабул қилинган чора-тадбирлар режасининг 9-бандида йилига камида 2 маротаба Адлия вазирлиги марказий аппаратида, Давлат хизматлари агентлигида (марказларида) адлия органлари ва муассасаларида “Очиқ эшиклар куни” тадбирларини ташкил этиш белгиланган. Шу мақсадда Марказда ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” меҳмонлари кузатувчи устозлари бошчилигида Марказнинг барча бўлимлари иш фаолияти билан танишиб, мутахассис ходимлардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Келажакда соҳада ишлаш истагида бўлган битирувчиларга иш таклиф қилинди.

 “Ҳуқуқий маданият ва Одоб-ахлоқ ойлиги”ни ташкил этишдан кўзланган мақсад адлия органлари ва муассасаларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, улар содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш, шунингдек адлия органлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш ва уларни қонун ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялаш ҳисобланади.

Шерзод АБДУЛЛАЕВ,

Марказ катта маслаҳатчиси.