Yuqoriga

2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш...

Admin   17,04-2020 1480

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

    Қарорда:

    - Бюджет ташкилотларида (тиббиёт муассасалари, меҳрибонлик уйлари ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилиши;

    - Республика бюджетида ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган харажатлар мақбуллаштирилиши ҳамда 2020 йил II чораги учун режалаштирилган харажатлар 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказилиши белгиланди. 

    Шунингдек, қарорга асосан харажатларнинг мақбуллаштириладиган қисмлари тасдиқланди. 

 

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни (http://lex.uz/m/acts/4789708) билан соат 11-00 дан кейин танишишингиз мумкин.