Yuqoriga

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ солиқлар қай тариқа камайтирилди?

Admin   12,02-2019 1152

2019 йил 1 январдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юки қуйидагилар орқали камайтирилди:

барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкаси 12 фоиз миқдорида жорий этилди, шундан 0,1 фоизини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб-варақларига йўналтирилди. Бунда, айрим тоифадаги фуқароларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинди;

фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадаллари бекор қилинди;

пенсия тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар, устав жамғармаси (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан кўпроқ миқдори давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари учун ягона ижтимоий тўлов 25 фоиз миқдорида белгиланди, шунингдек, бошқа юридик шахслар учун ушбу тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилди.

 

Huquqiy axborot каналидан олинди.