Yuqoriga

Наврўзи олам муборак бўлсин!

Admin   19,03-2020 156

   Муҳтарам ва азиз юртдошлар!

   Сизларни яшариш ва янгиланиш, меҳр-мурувват, тинчлик ва эзгулик рамзи – Наврўз айёми билан чин қалбдан муборакбод этамиз.
Халқимизда яхши бир гап бор: тинч, озод ва обод юртга байрамлар ярашади!
   Эл-юрт хизматида садоқат, фидойилик ва ҳалоллик билан меҳнат қилаётган Сиз азизларни “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси номидан табриклаб, ишларингизда омад ва зафарлар, куч-қувват тилаймиз!

   Бахт, тинчлик-тотувлик, қут-барака хонадонингизни тарк этмасин!

   Яна бир бор Наврўзи олам муборак бўлсин!