Yuqoriga

"HUMO ARENA" – ПОЙТАХТ ГАВҲАРИ

Admin   08,11-2019 112

"HUMO ARENA" – ПОЙТАХТ ГАВҲАРИ

"HUMO ARENA" – замонавий Тошкентнинг энг мафтункор иншоотларидан бири. Нафақат халқимиз, балки хорижлик меҳмонлар томонидан ҳам эътироф этилаётган пойтахтимизнинг қоқ марказида жойлашган кўп функцияли улкан спорт-маданият мажмуасини том маънода "ПОЙТАХТ ГАВҲАРИ" деб аташ мумкин.
Бугун Марказ ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва маданий ҳордиқ чиқаришлари учун ана шу улкан мажмуага саёҳат ташкил этилди.
Муз мажмуасининг "юраги" ҳисобланган уч қаватли ўриндиқлардан иборат 12 500 ўринга мўлжалланган катта муз аренаси ҳамда 200 томошабинга мўлжалланган машқлар аренаси кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.
Маълумот учун, улкан спорт мажмуасида меҳмонлар учун 3 та ВИП-ложа, деразалари машқ аренасига қаратилган премиум тофасидаги ресторан ва қаҳвахона, замонавий талабларга мос жиҳозланган спортчилар учун 17 та кийиниш хонаси, 3 та спорт зали, артистлар учун 5 та грим хонаси, матбуот маркази, конференциялар зали, спорт анжомлари дўкони, фитнес ва болалар учун ўқув-кўнгилочар зона, кўп қаватли автомобиллар тўхташ жойи, оила бўлиб дам олиш учун рекреация зоналари мавжуд.
Марказ ходимлари саёҳатдан катта таассуротлар билан қайтишди.