Yuqoriga

КИТОБ БИЛАН ОЛАМ МУНАВВАР

Admin   04,10-2019 104

«Tashkent Book Fest» халқаро китоб кўргазма-ярмаркасининг учинчи куни ҳам ёдда қоларли таассуротларга бой бўлди. Халқаро китоб фестивалига нафақат пойтахтимиз аҳли, хорижлик меҳмонлар, юртимизнинг чекка вилоятларидан ҳам юртдошларимиз ташриф буюришди. Китоб тақдимотлари, муаллифлар билан юзма-юз суҳбатлар ёш китобхонларда катта қизиқиш уйғотди.

Фестивалнинг учинчи кунида ҳам китобхонлар аудиторияси етти ёшдан етмиш ёшгача бўлди, десак, муболаға бўлмайди. Миллий қонунчилимизни ўзида акс эттирган ҳуқуқий нашрларимиз ёшу қарини бирдек қизиқтирди.        

Табиийки, халқаро китоб байрами халқаро доирада ўтганлиги учун ҳам ноширлик йўналишида катта тажриба алмашуви бўлди. Кўргазма-ярмарканинг учинчи кунида “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази ҳам фаол иштирок этди. Китоб тарғиботи – илму маърифат тарғиботи, албатта. Китобхонлар билан суҳбатлашар эканмиз, уларнинг ҳуқуқий йўналишдаги нашрларга талаби катта эканини дилдан ҳис этдик. Фестивал давомида юртимиздаги кўпгина ўқув масканларининг Ахборот-ресурс марказлари, китоб савдо мажмуалари, корхона ва ташкилотлар билан ҳам шартномалар¸имзоланди.

Халқаро китоб фестивали якунида ўтказилган тантанали тадбирда Марказимиз “Халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида фаол иштироки учун” ташкилий қўмитанинг Дипломи билан тақдирланди.