Yuqoriga

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази бўш иш ўринларига танлов эълон қилади

Admin   13,11-2020 297

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси
қуйидаги бўш иш ўринларига танлов эълон қилади

“Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти:

Масъул котиб – муҳаррир (малакага оид талаблар: олий маълумот, журналистика, қоида тариқасида ОАВ соҳасининг босма йўналишда 4 йиллик иш стажига эга бўлиш);

Муҳаррир (малакага оид талаблар: олий маълумот, журналистика, қоида тариқасида ОАВ соҳасининг босма йўналишда 4 йиллик иш стажига эга бўлиш);

Мухбир — 3 та (малакага оид талаблар: олий маълумот, журналистика, қоида тариқасида ОАВ соҳасининг босма йўналишда 4 йиллик иш стажига эга бўлиш).

 

“Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти:

Масъул котиб – муҳаррир (малакага оид талаблар: олий маълумот, журналистика, қоида тариқасида ОАВ соҳасининг босма йўналишда 4 йиллик иш стажига эга бўлиш);

Мухбир — 3 та (малакага оид талаблар: олий маълумот, журналистика, қоида тариқасида ОАВ соҳасининг босма йўналишда 4 йиллик иш стажига эга бўлиш).

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

жамиятда кечаётган воқеа-ҳодисаларга фаол муносабатда бўлиш ва уларни шарҳлай билиш;

таҳлилий, танқидий мақола ёзиш;

журналист текшируви олиб бориш;

қонун ҳужжатларининг моҳиятини тушуниш ва тушунтира олиш;

мақолаларни сифатли таҳрир қилиш, қайта ишлаш;

компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;

давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни яхши билиш устунлик беради);

ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-ахлоққа эга бўлиш.

 

Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:

ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмгача;

байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам

(базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида);

адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;

меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 14 ноябрдан ўн беш календарь кун ичида ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

тегишли мутахассислик бўйича диплом нусхаси.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар info@adolatmarkazi.uz электрон манзили орқали электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар 2020 йил 13 ноябрдан ўн беш календарь кун ичида (2020 йил 27 ноябрь кунига қадар)  info@adolatmarkazi.uz электрон манзили орқали электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин. Юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар тўлиқ акс эттирилиши лозим.

Марказ фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва саволлар билан расмий веб-сайтнинг ҳужжатлар, эълон билан янгиликлар ва бўш иш ўринлари билан вакансиялар бўлимида тўлиқ танишишингиз ва бу маълумотлардан фойдаланишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: (71) 233-46-26