На верх

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамиятимизга нима учун керак?

Admin   23,12-2020 836

Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жамиятимизда фуқароларни ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Ҳуқуқий тарғибот ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишнинг замонавий ва таъсирчан услубларини жорий қилиш, уларга қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш давлатимизни устувор йўналишидан бири ҳисобланади.

Бу борада Адлия вазирлигига муҳим вазифалар юклатилган.

Ҳукуматимизнинг “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолиятини ташкил этиш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ташкил этилди.

Марказнинг вазифалари нималардан иборат?

Марказ аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини расмий эълон қилиш соҳасида республиканинг етакчи давлат муассасаси ҳисобланади.

Бундан ташқари, қонунчиликка шарҳлар ва тушунтиришлар тайёрлаш, ноширлик ва матбаа маҳсулотларини яратиш, ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва намуналарини тайёрлаш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш каби вазифаларни амалга ошириш белгиланган.

Давлат органлари ва ташкилотларнинг буюртмасига кўра шартнома асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда бошқа ҳуқуқий ва бошқарув ҳужжатлари намуналарини, шунингдек, ижтимоий-ҳуқуқий ахборотларни кенг ёритишга қаратилган медиа материалларни тайёрлаш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш, шу билан бирга бошқа давлатларнинг қонунчилик йўли билан тартибга солиш тажрибаси ва қонун ҳужжатлари, халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, тегишли қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти, тайёрланаётган лойиҳа бўйича илмий адабиётлар ва оммавий ахборот воситаларининг материаллари, шунингдек, агар ўтказилган бўлса, ижтимоий ва бошқа тадқиқотлар маълумотларини олиш ва таҳлил қилиш, шартнома асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашни ташкилий-техникавий ва молиявий жиҳатдан таъминлаш учун тегишли давлат органи ва ташкилотига таклиф киритиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Хориж тажрибаси қандай?

Хорижий давлатларга назар ташласак, бугунги кунда деярли барча иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлар ўзининг электрон ҳуқуқий ахборот тизимига (ресурсига) эга. Масалан, АҚШда бу WRU, LEXIS, WESTLAW, JURIS, FLITE, Буюк Британияда INFOLEX, PRESTEL, POLIS, LEXIS, Италияда ITALGUIRE, ENLEX, Белгияда Credos, Германияда JURIS, LEXinform, NОMОS DATA POOL, Австрияда RDB, Канадада DATUM, Финляндияда Finlex, Францияда IRETIV, CEDIJ, JURISDATA, SINDONI, шу жумладан, МДҲ давлатларида Россияда ГАРАНТ, Қирғизистонда ТОКТОМ, Қозоғистонда ӘДІЛЕТ, Беларусда PRAVO.BY Украинада LIGAZAKON ва ҳоказо.

Албатта, ҳозирги глобаллашув, илмий-техник тараққиёт даврида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг инновацион усулларидан, тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситаларидан, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларидан фойдаланишимиз керак.

Бу борада Марказ томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга қаратилади.

Бу соҳада амалга оширилаётган ишлар келажакда натижасини бериш учун, айни ривожланиш даврида ортда қолмаслик учун барчамиз ҳар куни ўқиб-ўрганишимиз, ўз устимизда ишлашимиз, билим, тажрибаларимизни ва ҳуқуқий онгимизни ошириб боришимиз лозимлиги таъкидланди.

Тимур Дауров,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази маъсул ходими

Присоединяйтесь к нашим социальным сетям!