На верх

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш бўйича...

PDF форматда юклаб олиш

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш бўйича
ЙЎРИҚНОМА

 

Мазкур Йўриқнома норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази (бундан буён матнда – Марказ деб юритилади) ходимлари томонидан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига киритиш ва уларни қайта ишлаш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

  1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (Lex.uz) – Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари расмий эълон қилинадиган ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумларининг қонун ҳужжатлари қўлланилиши масалалари бўйича тушунтиришлар бериш тўғрисидаги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг матнлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларнинг матнлари эълон қилинадиган расмий сайт;

Қонун ҳужжатлари маълумотлари базаси – Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари расмий эълон қилинадиган ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумларининг қонун ҳужжатлари қўлланилиши масалалари бўйича тушунтиришлар бериш тўғрисидаги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг матнлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларнинг матнлари эълон қилиш учун маълумотлар жойлаштириладиган ички тизим;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тақдим этувчи органлар – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди;

ҳужжат юритувчи – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига киритишда ва қайта ишлашда иштирок этадиган Марказнинг масъул ходими;

расмий манба – “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунида белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбалар;

расмий нашр – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кучга киришининг асосий шарти бўлган ва уларни чоп қилиш йўли билан эълон қиладиган расмий оммавий ахборот воситалари;

кучга кириш санаси – норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий эълон қилинган сана;

эълон қилиш санаси – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расмий эълон қилинган сана.

  1. Қонун ҳужжатлари маълумотлари базасига (бундан буён матнда – Тизим деб юритилади) куйидаги ҳужжатлар киритилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;

б) Ўзбекистон Республикаси қонунлари;

в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорлари;

г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари;

д) Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари;

е) Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари;

ж) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қарорлари;

з) Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари;

и) Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари;

к) Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари;

л) Техник тусдаги ҳужжатлар;

м) Суд амалиёти ҳужжатлари.

  1. Тизимга ҳужжатларни киритиш ва қайта ишлаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш;

б) ҳужжатнинг электрон версиясини шакллантириш;

в) ҳужжатнинг матнларини киритиш ва юридик ишлов бериш;

г) ҳужжатни назорат ҳолатига келтириш;

д) юридик ишлов берилган ва назорат ҳолатига келтирилган ҳужжатни охирги босқичда текшириш ва эълон қилиш;

е) ҳужжатга шарҳларни шакллантириш.

  1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (Lex.uz) (бундан буён матнда – ҚҲММБ деб юритилади)
    расмий эълон қилиш улар Адлия вазирлигига келиб тушган пайтдан эътиборан бир кун ичида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш” бўлимида “PDF” шаклида амалга оширилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг норасмий матни норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинганидан кейин уч кундан кечиктирмай эълон қилинади.

  1. Йўриқноманинг 3-бандида назарда тутилган босқичлар марказнинг тегишли бўлимларининг масъул ходими, яъни хужжат юритувчи (бундан буён матнда – ижрочи деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни унинг барча иловаларни ўз ичига олган ҳолда тўлиқ қайта ишланади.

Ҳар бир ҳужжат матнини сифатли ва ўз вақтида тизимга киритиш, назорат ҳолатига келтириш ҳамда тегишли шарҳларни шакллантириш бўйича ушбу ҳужжатни тизимга киритган ва текширган ижрочи масъул ҳамда жавобгар ҳисобланади.

  1. Қайта ишлаш жараёнида фақат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат ҳисобига рўйхатга олиш учун келган Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунида кўрсатилган расмий манбаларда эълон қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнлари ҳамда Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жўнатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асл нусхаларидан фойдаланилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва қайта ишлашда бошқа манбалардан фойдаланишга рухсат берилмайди.

  1. Тизимга киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ижрочи томонидан хато ва камчиликлар аниқланган тақдирда марказнинг тегишли бўлими бошлиғига мурожаат қилиш лозим.

Бўлим бошлиғи марказ раҳбарини ҳабардор қилган ҳолда унинг рухсати билан ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган билан келишиб, ундаги хато ва камчиликлар бартараф этилишини таъминлайди.

Марказ ходимлари томонидан ўзи мустақил равишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги хато ва камчиликларни бартараф этиш қатъиян ман қилинади. Шунингдек, мусаҳҳиҳлар томонидан манба матнларида имловий ва бошқа турдаги хатолар аниқланган тақдирда, уларга тўғрилашлар киритиш ишлари мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

2-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ–411-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига қонун ҳужжатлари эълон қилинадиган расмий манба мақоми берилган.
  2. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш ҚҲММБнинг фақат “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш” бўлимда жойлаштириш йўли билан амалга оширилади.
  3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш учун:

биринчи босқичда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилувчи орган томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат имзоланган куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази почтасига (nbdz@minjust.gov.uz) юборилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ахборот-таҳлилий материаллар билан (концепциялар, режа-график, таққослама жадвал ва ҳ.к.) “PDF” ва “WORD” шаклда жўнатилади;

иккинчи босқичда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий эълон қилиш рақами ва Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ҚҲММБда эълон қилиниш санаси қўйилади;

учинчи босқичда, юридик таҳлил карточкаси шакллантирилади ва унга норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг “PDF” шакли бириктирилади;

тўртинчи босқичда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат юридик таҳлил карточкасини текшириш ва эълон қилиш учун координаторга юборилади. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатда хато ва камчилик аниқланмаганда ҚҲММБнинг
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилиш” бўлимида эълон қилинади. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат карточкаси хатолик аниқланган тақдирда ижрочига ушбу хатони бартараф қилиш учун қайтарилади.

  1. ҚҲММБда расмий эълон қилиш норматив-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази томонидан “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими”да жойлаштириш йўли билан амалга оширилади.

ҚҲММБда расмий эълон қилиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий рақам ва эълон қилиш санасини бериш тартиби 1-иловада,
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш схемаси 2-иловада берилган.

 

3-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг

электрон шаклини шакллантириш

 

  1. Мазкур Йўриқноманинг 6-бандида кўрсатилган манбалардан олинган матнлар ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклини қайта ишлаш учун қўлланилади. Электрон шакллар марказнинг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими томонидан амалга оширилади.

Бўлим бошлиғи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органлардан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шакли олинишини таъминлайди.

  1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матни бир тилда қабул қилинган бўлса, ушбу ҳужжат иккинчи тилда таржима қилинмайди. Бундай ҳолатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матни мавжуд бўлмаган тилда электрон кўриниши асосий матндан ташқари барча реквизитлари билан бирга (норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури, қабул қилган орган, номи, сана ва қабул қилинган жойи ва ҳ.к.) шакллантирилади. Иккинчи тил матни ўрнига қуйидаги ёзув киритилади: “Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни рус тилида берилган” ёки «Текст акта приводится на узбекском языке». Ёзувга “матн” («текст») услуби берилади ҳамда бир вақтнинг ўзида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола шакллантирилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг норасмий таржималари норасмий матннинг юридик таҳлил карточкасида “норасмий таржима”, «неофициальный перевод» белгиси билан қайта ишланади. Норасмий таржималар ҳужжатнинг ижрочиси томонидан тизимга киритилгунга қадар мусаҳҳиҳлар томонидан текширилади.

  1. Тизимга киритиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжат файллари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификация қилишни таъминлаш мақсадида мазкур Йўриқномада кўзда тутилган параметрларга қатъиян риоя қилиш лозим.

 

4-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юридик

таҳлил карточкасини шакллантириш

 

  1. Юридик таҳлил карточкасини яратишда ҳужжат ижрочиси томонидан юридик таҳлил карточкаси бланки (норматив-ҳуқуқий ҳужжат карточкаси) тўлдирилади. Шундан сўнг кичик менюнинг қуйидаги қўшимча бандларидан фойдаланиш имкони пайдо бўлади:

Сақлаш (Сохранить) – маълумотлар базасида юридик таҳлил карточкасини сақлаб олиш.

Тозалаш (Очистить) – аввалги маълумотлардан карточканинг киритиш майдончаларини тозалаш.

Бошқа (Другие) – ушбу ижрочида қайта ишлашда бўлган бошқа карточка ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан таркиб топган маълумотномага мурожаат қилиш. Бошқа (Другие) – экранга менюсининг режимида ижрочини танлаш учун у карточкалари билан ишлаши мумкин бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўлиқ руйхати чиқади.

15.1. Карточка бланки тизимнинг ўзи орқали маълумотлар киритиладиган (бунда ижрочи унга киролмайди) майдончалардан иборат бўлади. Майдончалар кулрангга бўялган бўлади. Ижрочининг ўзи ҳам маълумотларни киритиши мумкин. Бунда майдон оқ ранг бўлади. Маълумотлар қўлда киритилганида ижрочи маълумотни клавиатура орқали шакллантириши ёки уни тегишли маълумотномалардан танлаши мумкин. Охирги ҳолда майдонча номлари тугмачалар кўринишида тақдим қилинган. Уларни босган сари танлаш
ва киритиш учун маълумотномаларга мурожаат қилиш амалга оширилади.

15.2. Тизимга маълумотлар тўғри киритилиши ва уларни берилган маълумотга мувофиқлигини назорат қилади. Хато аниқланган тақдирда экранга хабар чиқади ва карточкаларни қайта ишлаш амалга ошмайди. Ижрочи вазиятни аниқлаштириши, хатони тўғрилаши ёки карточкани киритишни тўхтатиши керак.

15.3. Дастлаб (карточкани шакллантиришда) у таҳрирнинг 0 сонига эга бўлади. Кейинчалик карточка ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз таҳрирларининг
кетма-кет рақамларига эга бўлишлари мумкин. Бу ҳолда ижрочи қайта ишланаётган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўзгартиришларга сабаб бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номини киритиши лозим.

15.4. Карточканинг қуйи бўлимида норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўғрисидаги қўшимча маълумотлар йиғилган. Хусусан, турли маълумотларни ўз ичига олган жадвал келтирилган (масалан, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг нормативлик тавсифи, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган органлар ва ҳ.к.). Сичқончанинг чап тугмаси билан тегишли қаторга икки марта босиш экранга сўралаётган ахборотни акс этган жадвални чиқаради.

15.5. Карточка майдончасига маълумот нотўғри киритилган тақдирда, тегишли маълумотлар тўпламининг кулрангга бўялган (автоматик равишда ёки маълумотлар тўпламидан шаклланадиган) қаторлар кетма-кетлигига яна бири қўшилади. Бу хато ахборотни бекор қилишга имкон беради. Карточка билан ишлашда ижрочи айрим ёрдамларни олиши мумкин. Бунинг учун курсорни керакли жойга олиб келиш лозим. Ёрдам экраннинг пастки қисмида браузер ойначаси олдида пайдо бўлади.

Карточкани шакллантириш маълумотлар тўпламидан олинадиган ёки ижрочи томонидан киритиладиган маълумотларнинг бир неча майдончаларини белгилашни ўз ичига олади. Бу тематик мансубликка кўра гуруҳлаштирилган майдончалар ва маълумотлар манбаи ҳисобланади.

15.6 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагича шакллантирилади:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи – ҳужжат ижрочиси томонидан шакллантирилади;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг идентификатори – тизим орқали шакллантириладиган рақам;

Биринчи таҳрирнинг номланиши – яратилиш пайтида тизим “Ноль таҳрир” қийматига эга бўлади;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг биринчи таҳрир идентификатори – тизим орқали ўрнатилади.

15.7. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагича таҳрир қилинади:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат таҳрирининг рақами – дастлаб тизим ноль қийматда бўлади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат рўйхатидан ўтган
рақами – зарур ҳолларда ижрочи томонидан киритилади.

15.8. Ҳужжатнинг рўйхатдан ўтганлиги мақоми ва тили қуйидагича киритилади:

Давлат рўйхатидан ўтган сана – рўйхатдан ўтган бўлса, ижрочи томонидан киритилади;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури ва шакли – ижрочи томонидан маълумотлар тўпламидан танланади;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат мақоми – тизим аввалдан “Амалдаги” мақомини беради.

15.9. Янги майдонча (янги ойна) акс этиш учун қўйидалар амалга оширилади:

Ҳужжат ижрочиси томонидан тегишли шаблонлар рўйхати танланади, (шу тугмани босиш билан) ёки қўлда киритилади;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган ҳужжат ижрочиси томонидан руйихат рақами ва санаси киритиб қўйилади;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тили хизмат маълумотлар тўпламидан танланади (ўзбек, рус ва инглиз тиллари). Шаклланиб бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат карточкаси ўзгармайди, бу атрибутга кириб бўлмайди, чунки шаклланиб бўлган карточканинг тили белгиланиб бўлган.

15.10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни расмий эълон қилиш манбаси қўйидагича киритилади:

расмий манба ҳужжат ижрочиси томонидан маълумотлар тўпламидан танланади;

расмий манба нашри сони ҳужжат ижрочиси томонидан қўйиб чиқилади;

расмий манбада эълон қилинган санаси ҳужжат ижрочиси томонидан қўйиб чиқилади;

расмий эълон қилиш манбаи ҳужжат ижрочиси томонидан қўйиб чиқилади;

расмий манбани босмага бериш санаси ҳужжат ижрочиси томонидан қўйиб чиқилади.

15.11. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни амал қилиш муддати қуйидагича киритилади:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиш муддати маълумотлар тўпламидан танланади;

кучга кирган санаси ҳужжат ижрочиси томонидан қўйиб чиқилади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашининг сабаби ҳужжат ижрочиси томонидан тўлдирилади.

15.12. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат карточкасини шакллантиришнинг якуний босқичи қўйидагича амалга оширилади:

тизим янги ойнасида “Карточка юргизилган” (“Заведена карточка”) деган ёзув чиқади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тахминий варақлар сони ижрочи томонидан белгиланади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг уникал коди тизим томонидан шакллантирилади.

15.13. Майдончалар:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ижрочиси – ушбу тугмасини босганда ижрочи тақдим қилинаётган рўйхатдан эгасини топиши мумкин;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга маълумотнома – зарур изоҳли фикрлар;

Бошқа маълумотлар турли қўшимчалар ва шарҳлар.

15.14. Зарур атрибутларни ўз ичига олган маълумотлар тўпламлари:

норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормативлиги характери;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган органлар (шахслар);

бошқа расмий эълон қилиш манбалари;

қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори;

қонун ҳужжатларининг тематик маълумотлар тўплами;

қайта ишлаш учун танланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат манбалари;

норматив-ҳуқуқий ҳужжат кўриб чиқиш асосларининг тарихи;

ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида кўриб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

“PDF” файллари;

аннотациялар;

суд амалиёти;

суд амалиётининг тематик маълумотлари тўплами.

“Қўшимча маълумотлар” (“Дополнительные сведения”) режимларининг фаолияти натижасида юзага келган ахборот жадваллардан қайтиш “Ёпиш” (“Закрыть”) клавишини босиш орқали амалга оширилади.

 

5-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнларини қайта ишлаш

 

  1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури ва уни қабул қилган орган номлари ҳужжат тилига қараб турли ҳил параметрларда киритилади.

16.1. Рус тилидаги матнларда норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури биринчи қаторда бирликда кўрсатилиб ўтилади, унга “Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури” (“Вид документа”) услуби берилади.

16.2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган орган иккинчи қаторда норматив-ҳуқуқий ҳужжат туридан кейин кўрсатиб ўтилади, унга “Орган” услуби берилади.

Сўзларни мажбурий иккинчи қаторга кўчиришга рухсат берилмайди (жумладан, оддий пробеллар кетма-кетлигини, табуляция белгилари, қатор оралиғи белгиси, хатбоши кенглигини ёки мажбурий сўз кўчиришнинг бошқа усулларини қўллаш орқали).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури ва ҳужжатни қабул қилган органни кўрсатиш мисоллари (Конституция ва қонунлар ҳолатида орган кўрсатиб ўтилмайди).

 

 

 

 

 

 

ЗАКОН РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

 

УКАЗ

ПРЕЗИДЕНТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

 

РАСПОРЯЖЕНИЕ

ПРЕЗИДЕНТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

 

 

 

ПОСТАНОВЛЕНИЕ

ОЛИЙ МАЖЛИСА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

ПОСТАНОВЛЕНИЕ

КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

 

РАСПОРЯЖЕНИЕ

КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

 

РЕШЕНИЕ

КОНСТИТУЦИОННОГО СУДА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

ва ҳ.к.

 

 

16.3. Ўзбек тилидаги матнларда биринчи қаторда ҳужжатни қабул қилган орган кўрсатилади, иккинчи қаторда эса – норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури кўрсатилади.

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ

ҚАРОРИ

 

ва ҳ.к.

 

 

16.4. Рус тили матнида агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат бир неча органлар томонидан тасдиқланган бўлса, уни қабул қилган органлар норматив-ҳуқуқий ҳужжат туридан кейин кетма-кет келган алоҳида берилган хатбошиларда худди асл нусхадагидек (аҳамиятига кўра) келтириб ўтилади. Бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни келишган органлар уларни тасдиқлаган органлар сифатида киритилмайди. Мисол:

 

 

ПОСТАНОВЛЕНИЯ
МИНИСТЕРСТВА ФИНАНСОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

ГОСУДАРСТВЕННОГО НАЛОГОВОГО КОМИТЕТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

 

 

16.5. Ўзбек тили матнида аввал норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган органлар кетма-кет, ундан кейин эса норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури янги хатбоши билан кўрсатилади. Сўз охирида “нинг” қўшимчаси қўлланилади.

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

16.6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни келишган органлар норматив-ҳуқуқий ҳужжат охирида келишув рақамини кўрсатмаган ҳолда киритилади.

Мазкур қоида 2001 йил 1 январгача қабул қилинган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан қўлланилмайди. Уларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаган ва келишган органлар норматив-ҳуқуқий ҳужжат бошида келтириб ўтилган. Улар асл нусхага қараб икки ёки уч устундан ташкил топган жадвалларга жойлаштирилади. Уларни жойлаштиришда “шапка”ни шакллантиришга қўйиладиган талаблар қўлланилади.

  1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи ҳужжат асл нусхасидан келиб чиқиб турли параметрларда киритилади.

17.1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номига “Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи” («Название») деган услуб берилиши керак.

17.2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номида қўштирноқ белгисини қўйишга рухсат берилмайди, асл нусхада қўштирноқ бўлган ҳоллар бундан мустасно.

17.3. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги таҳрирда берилган бўлса, унда ярим доирасимон қавс ичида “янги таҳрир” деган сўзлар норматив-ҳуқуқий ҳужжат номидан алоҳида олинган хатбоши билан ажратилади.

Мисол:

 

 

ЗАКОН РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

О БАНКРОТСТВЕ

(новая редакция)

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКИ ҚОНУНИ

БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА

(янги таҳрир)

 

 

  1. Адлия вазирлигида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат рўйхатидан ўтган рақами ва санаси.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар норматив-ҳуқуқий ҳужжат номидан кейин квадрат қавсда берилади. «[Зарегистрировано Министерством юстиции Республики Узбекистан 27 ноября 2001 г. Регистрационный № 1088]»
ёки “[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил
24 ноябрда 1087-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]”
. Квадрат қавс
ва сўз ўртасида пробел қўйилмайди. Ушбу адлия вазирлиги рўйхатидан ўтган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга “Идоравий” («Ведомственный») услуби берилади.

  1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат манбаси доира қавсда норматив-ҳуқуқий ҳужжат номидан кейин янги хатбошида берилади «(«, «)».

19.1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат манбаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

Расмий эълон қилиш манбаси;

Расмий манбанинг эълон қилинган йили, модда рақами (агар бўлса), эълон қилинган сони ва санаси (агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган бўлса, 1-иловада кўрсатилган рақамлар бўйича).

19.2. Агар Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилган бўлса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш манбасидан кейин хронологик тартибда (вақт ўтиши билан) ўзгартиришларни барча расмий эълон қилиш манбалари кўрсатиб ўтилади. Кетма-кет келаётган расмий эълон қилиш манбаларининг бир хил номлари такрорланмайди.

19.3. Расмий манбалар бир биридан нуқтали вергул билан ажратилади
«;». Шунингдек, бир нашрнинг бир неча йиллари келганида нашрнинг ҳар бир йили нуқтали вергул билан ажратилади «;». Расмий манба номи, эълон қилинган йили, сони, моддаси ва бошқа ҳолларда вергул қўйилади.

19.4. Расмий манба номи қуйидагича кўрсатилади:

 

Тўлиқ номи

Қисқартирилган номи

Ведомости Олий Мажлиса Республики Узбекистан

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси

Ведомости Олий Мажлиса

 

Олий Мажлис Ахборотномаси

Ведомости Верховного Совета Республики Узбекистан

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси

Ведомости Верховного Совета

 

Олий Кенгаш Ахборотномаси

Собрание постановлений Правительства Республики Узбекистан

Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами

СП РУ

 

ЎР ҚТ

Собрание законодательства Республики Узбекистан

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами

СЗ РУ

 

ЎР ҚҲТ

Бюллетень нормативных актов министерств, государственных комитетов и ведомств Республики Узбекистан

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ахборотномаси

Бюллетень нормативных актов

 

 

Меъёрий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ахборотномаси

Газета «Народное слово»

“Халқ сўзи” газетаси

«Народное слово»

“Халқ сўзи”

Национальная база данных законодательства Республики Узбекистан

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси

Национальная база данных законодательства

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат манбасини кўрсатиш учун унинг тўлиқ номидан фойдаланилади. Расмий манбанинг қисқартирилган номи мазкур Йўриқноманинг 28-бандида кўзда тутилган ҳолатларда қўлланилади.

19.5. Эълон қилинган йили қуйидагича кўрсатиб ўтилади: йил ёзилади, кейин пробел қўйилади ва ундан сўнг “й.” ҳарфи ёзилади ва нуқта қўйилади.

Мисол:

 

(Ведомости Верховного Совета Республики Узбекистан, 1995 г., №1, ст.3; Ведомости Олий Мажлиса Республики Узбекистан, 1996 г., №9, ст. 144; 1997 г., №2, ст. 56, №9, ст.ст. 241, 256)

(Газета «Народное слово», 25 сентября 1995 г., №25(456)

(Собрание постановлений Правительства Республики Узбекистан, 2000 г., №8, ст.70)

(Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2001 г., №7-8, ст. 40)

(Бюллетень нормативных актов министерств, государственных комитетов и ведомств Республики Узбекистан, 2001 г., №12)

 

 

 

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241, 256-моддалар)

(«Халқ сўзи» газетаси, 1995 й. 25 сентябрь, 25(456)-сон

(Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 8-сон, 70-модда)

(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-8-сон, 40-модда)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/370/1253-сон)

 

Нашр йилини ёзишда «г.», “й.” ҳарфларидан олдин бўғинни кейинги қаторга кўчирмаслик керак.

  1. Бўлим, боб, параграф, модда ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бошқа мустақил таркибий элементлари номлари ушбу таркибий элементлар турларидан келиб чиқиб турли параметрларда киритилади.

20.1. Юқорида кўрсатиб ўтилган таркибий бирликлар учун “Сарлавҳа” («Заголовок») услуби берилиши керак.

Сарлавҳанинг ҳар бир турига тегишли услуб берилади:

  • қисмлар учун (қисм);
  • бўлимлар учун (бўлим);
  • кичик бўлимлар учун (кичик бўлим);
  • боблар учун (боб);
  • параграфлар учун (§);
  • моддалар учун (модда).

Қисм, бўлим ва боблар кўринишидаги сарлавҳалар катта ҳарфда ёзилади. Кичик бўлим, параграф ва моддалар сарлавҳалари “курсив” шрифтда берилади.

Бундай кетма-кетликларни бериш тартиби норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда у ёки бу сарлавҳанинг бор ёки йўқлигидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат туридан (иловани инобатга олган ҳолда) қатъий назар сақланади.

20.2. Бўлимларни ёзишда рус тили матнида «раздел» сўзи ва рақами катта ёзма ҳарфда берилади. Ундан сўнг янги хатбошидан (элементдан) бўлим номи ёзилади. Ўзбек тили матнида “бўлим” сўзи бўлим тартиб рақамидан кейин ёзилади. Сўнг янги хатбошидан (элементдан) бўлим номи ёзилади.

Биринчи қатор шрифти катталиги (рақам ва «раздел»/”бўлим” сўзи):
10 пт бўлади. Бўлим тартиб рақами ёзилганидан сўнг нуқта қўйилмайди.

Мисол:

 

 

РАЗДЕЛ ПЕРВЫЙ

ОБЩИЕ ПОЛОЖЕНИЯ

 

БИРИНЧИ БЎЛИМ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

20.3. Бобларни ёзишда русча матнда «Глава» сўзи “курсив” шрифтида ёзилади ва катта ҳарфдан бошланади. Ўзбек тилида “боб” сўзи боб тартиб рақамидан кейин келади, ҳамма ҳарфлар “курсив” шрифтида бўлади. Боб рақами катта рим ҳарфларида ёзилади. «Глава» сўзининг шрифти ва боб тартиб рақами – курсив шрифтида бўлади. Боб сони (русча матнда) ва “боб” (ўзбекча матнда) ёзилганидан сўнг нуқта қўйилади ва пробелдан кейин катта ҳарфларда боб номи ёзилади.

Мисол:

 

 

Глава XIX. ЗАКЛЮЧИТЕЛЬНЫЕ ПОЛОЖЕНИЯ

 

XIX боб. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

 

  1. Қисм, банд, кичик банд, хатбоши (кейинги ўринларда – хатбошлар) ҳужжат асл нусхаси билан мувофиқ бўлиши лозим.

21.1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат хатбошлари “Матн” («Текст») услубида форматланиши керак. Сўзларни бўғинга ажратиб кўчириш, рақам
ва рўйхатларни автоформатлашга рухсат берилмайди.

21.2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнида жуфт қўштирноқлардан (“ва”) фойдаланиш лозим. Ёзма қўштирноқлардан (“) фойдаланишга рухсат берилмайди. Агар асл нусхаларда бир неча қавс турлари қўлланилса, матн худди асл нусхадигидек қўйилади. Ташқаридан қўштирноқ ва қавслар пробел билан ажратилади, ички тарафдан эса пробел қўйилмайди.

Сўз ва тиниш белгиси ўртасига пробел қўйилмайди (тиредан ташқари, чунки у икки тарафдан пробел билан ажратилади). Дефис билан ёзилган сўзлар орасида пробел ёзилмайди.

Рақамлаштиришда «№» (тугмаларнинг рус тили комбинацияси) белгиси қўлланилади. Сонлар белгидан кейин бир пробел ўтиб ёзилади.

Тизимга хужжатни киритишда «№» белгиси, нуқта “.”, вергул “,”, нуқта ва вергул “;”, тиредан “–“ кейин битта пробел қўйиш керак. Бундан қуйидаги ҳолатлар мустасно:

- шахснинг исм ва шариф отасининг исми бош ҳарфлари биринчи ҳарфларидан кейин келган нуқтадан кейин (масалан, “М.Б. Нурмуротов”,
бу ҳолатда нуқтадан кейин “М.” ва “Б.” ҳарфлари ўртасида пробел бўлмайди);

- нуқта ва вергул ўртасида улар кетма-кет келган ҳолатда (масалан, “Тошкент ш.,”);

- қавс белгиси ёки қўштирноқ ва ундан кейинги белги (ҳарф, сон ва бошқ.) ўртасида турли кўринишдаги қавс ва қўштирноқларни очганда, шунингдек қавсдаги охирги белги (ҳарф, сон ва бошқ.) ва қавс ёки қўштирноқ ўртасида ёпилганда;

- дефис белгисидан кейин «-»;

- кетма-кет келаётган «ст.» қисқартмалари ўртасида («ст.ст.»)

- сон рақами ва унга бириктирилган қавсдаги рақам ўртасида
(«№ 250(450)»);

бошқа ҳолатларда, зарур бўлганда мусаҳҳиҳ билан келишилган ҳолда.

Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнининг асл нусхасида сўзлар қалин, курсив ёки тагига чизиб қўйилган ҳолда берилган бўлса (реквизитлардан ташқари), матн худди асл нусхадагидек шакллантирилади. Агар бундай ажратиб кўрсатишларни инобатга олиш мақсадга мувофиқ бўлмаса, мусаҳҳиҳ билан келишилган ҳолда матннинг асл нусхасидан чекинишга рухсат берилади.

21.3. Матндаги ҳавола тегишли сўз охирида пробелсиз юқори индекс билан юлдузча ёки кетма-кет рақамлаштириш (асл нусхадигидек) билан белгиланади. Ҳавола матни ҳаволани ўзи ичига олган хатбошидан кейин бирданига берилади ва асосий матндан текис чизиқлар билан юқоридан
ва пастдан ажратилади.

Ҳавола матнига “Ҳавола” («Сноска») услуби берилади.

Мисол:

 

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2001 йил
31 октябрдаги ПҚ–3589-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол маҳсулотларининг*, (ун, ўсимлик ёғи ва шакар), жумладан, акциз солиғи қўйиладиган, алоҳида турларини реализация қилишда максимал савдо устамаларини қўллашни назарда тутади.

*Кейинги ўринларда — маҳсулотлар.

 

  1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга имзо қўйган шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари асосий Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг охирида кўрсатиб ўтилади ва “Имзо” («Подпись») услуби танланади.

Лавозим асл нусхадагидек тўлиқ кўрсатилади. Идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда лавозимда “Ўзбекистон Республикаси” сўзлари қўлланилмайди. Фамилия лавозимдан кейин пробел орқали ёзилади: катта ҳарфларда фақат исми ва отасини исмининг бош ҳарфлари берилади, ундан кейин пробелсиз нуқта келади. Нуқтадан кейин битта пробел ва катта ҳарфларда фамилия ёзилади.

  1. Реквизитлар: жой, сана, сон асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат якунида имзодан кейин келади ва алоҳида хатбошиларда жойлаштирилади. Сана «Реквизит» услуби танланади:

ўзбек тили матнда битта пробел орқали: йил – рақамда, кейин “йил” сўзи, сана сонда келади, ой ёзма ҳарфда, хатбоши вергул билан якунланади;

рус тили матнда: сана сон билан ёзилади, ой ёзма ҳарфларда, йил – битта пробел ташаб сон билан ва “й.” (йил) ёки «г.» (год) билан ва хатбоши вергул билан якунланади.

23.1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат рақами:

ўзбек тили матнда норматив-ҳуқуқий ҳужжат рақамидан кейин дефис орқали (иккита томондан пробелларсиз) “сон” сўзи ёзилади;

рус тили матнда «№» рақам белгисидан кейин ёзилади.

Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат бир неча ташкилот томонидан тасдиқланган бўлса, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имзолаган шахс лавозими ва фамилияси ҳамда исми ва отасини исмининг бош ҳарфлари, реквизитлар алоҳида хатбошилардан органларнинг жойлашувидан келиб чиққан ҳолда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилган орган” («Принявший документ орган»)га жойлаштирилади.

Мисол:

 

 

Министр финансов М. НУРМУРАДОВ

г. Ташкент,

17 октября 2001 г.,

№ 113

 

Председатель Государственного налогового комитета Б. ХОДЖАЕВ

г. Ташкент,

17 октября 2001 г.,

№ 2001-58

Министр финансов М. НУРМУРАДОВ

г. Ташкент,

17 октября 2001 г.,

№ 113

Председатель Государственного налогового комитета Б. ХОДЖАЕВ

г. Ташкент,

17 октября 2001 г.,

№ 2001-58

Молия вазири М. НУРМУРАДОВ

Тошкент ш.,

2001 й. 17 октябрь,

113-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ

Тошкент ш.,

2001 й. 17 октябрь,

2001-58-сон

 

  1. Иловалар билан ишлашда асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўйича талабларга амал қилиш лозим.

Иловалар асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат файлида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг охирида (унинг барча якунловчи реквизитларидан кейин) келтирилади.

Асосий Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳар бир иловаси, шунингдек иловага илова янги сатрдан бошланади.

Илова “Шапкаси”да (агар бўлса) сонини ва асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган орган (органлар), норматив-ҳуқуқий ҳужжат рақамига бўлган ҳавола кўрсатилиши керак. Агар илова асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга эмас, балки иловага илова бўлса, унда шапка худди асл нусхадагидек шаклланади.

“Шапка” икки хатбошидан иборат. Биринчи хатбошида илова рақами (агар бўлса) ва катта ҳарфларда “ИЛОВА”, “ТАСДИҚЛАНГАН” ва ҳ.к. катта ҳарфларда берилади. Барча қолган маълумотлар иккинчи хатбошида ягона хатбошидек шаклланади. Зарур ҳолларда Enter тугмаси комбинациялари ёрдамида қаторни кўчиришга йўл қўйилади. Шапканинг иккала хатбошисига «Шапка» услуби ва бир хил параметрлар берилади, бундан фақат катта ҳарфларда ёзиладиган биринчи хатбоши бундан мустасно. Ўзбек тили матнида ушбу талаблар биринчи ва иккинчи хатбошилар жойи алмашганлиги сабабли мос равишда қўлланилади. Шапкага «Шапка» услуби берилади.

Агар Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бирон бир илова берилмаган бўлса, унда илова айтиб ўтилган тегишли хатбошидан кейин илова берилмаслигини кўрсатадиган шарҳ шаклланади. Зарур ҳолларда шарҳда илованинг йўқлиги сабаблари келтирилади.

  1. Барча жадвалли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жадвал шаклида жойлаштирилиши керак. Жадвал ҳар томондан чизиқлар билан ёпилади. Жадвалдаги хатбошилар мазмунга кўра, лекин хатбошисиз шаклланади. Жадваллар билан ишлашда саҳифани альбом форматида қилиш мумкин. Жадвал ўлчамлари саҳифа ўлчамидан катта бўлмаслиги лозим.

Жадвал матнига “Жадвал” («Таблица») ёки “Жадвал2” («Таблица2») услублари берилади.

  1. График тасвирлар деганда тузилмавий чизмалар, диаграммалар, расмлар ва график кўринишга эга бўлган бошқа материаллар тушунилади. График тасвирлар билан ишлашда саҳифа альбом варағи шаклига ўзгартирилиши мумкин. График тасвир ўлчамлари бир бетдан ошмаслиги лозим. Шрифт ўлчамлари, одатга кўра, 10пт, лекин 12пт дан катта бўлмаслиги лозим. График тасвирни MS Word кўринишида шакллантириш имкони бўлмаганида тасвир JPG форматида шаклланади ва Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тегишли қисмига жойлаштирилади.
  2. Тизимгага қисман киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар худди тўлиқ киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўлланиладиган тамойилларга кўра шакллантирилади. Бундан фақат битта қўшимча мустасно. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номидан кейин квадрат қавсларда қўшимча «[Извлечение]» ёки “[Кўчирма]” сўзлари ёзилади. Квадрат қавсларда келган сўз ва қавс орасида пробел йўқ. Кўчирмаларга «Извлечение» услуби танланади.

Кўчирмаларни олишда қайта ишланаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилмайдиган нормалар туширилиб қолдирилади ва бошқа ҳеч қандай белгилар билан алмаштирилмайди. Модда ва бандларни рақамлаштириш ўзгармайди.

Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнида унга бир ёки бир неча иловалар келтирилмаган бўлса, унда бу норматив-ҳуқуқий ҳужжат кўчирма ҳисобланмайди.

 

6-боб. Ўзгартиришлар ва ўзгартиришлар

манбалари билан ишлаш

 

  1. Ўзгартиришлар ўзгартириш хусусиятидан келиб чиқиб турлича амалга оширилади.

28.1. Агар хатбоши (банд, кичик банд, модда, модда қисмлари ва ҳ.к.) ёки сарлавҳаларга ўзгартиришлар киритилган бўлса, унда ўзгартиришлар киритиш хатбоши (сарлавҳа)ни такрорлаш орқали (ўзгартиришлар билан бирга) амалга оширилади.

Агарда битта хатбоши (сарлавҳа) кўп бора ўзгартирилган бўлса, хатбошининг охирги варианти такрорланади, ва ўзгартиришлар киритилади. Ўзгартирилган хатбоши (сарлавҳа) вариантлари вақт ўтиб боришига кўра хронологик тартибда жойлашади.

Вариантлар фақат ўзгартиришлар киритилган хатбошиларга кўра ўзгартирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга аниқ мувофиқликда шакллантирилади.

28.2. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги хатбоши билан тўлдирилган бўлса (жумладан, банд, хатбоши, сарлавҳали хатбошилар), унда ўзгартиришлар варианти сифатида кўрилади. Бунда тўлдирилаётган банднинг тегишли хатбошисидан кейин бўш хатбоши шакллантирилиб, шу хатбошидан янги вариант киритилади.

28.3. Хатбошиларни шакллантириш бўйича талаблар.

Хатбоши вариантлари ҳар бир ўзгартирилган хатбоши бўйича алоҳида шакллантирилади.

Икки ва ундан ортиқ кетма-кет келган хатбошилар битта модда, модданинг бир қисми, кичик банди доирасида ўзгариб келиши мумкин бўлган вариантлар бор (ушбу гуруҳ хатбошилари бўйича яхлит вариантлар шакллантирилади). Бу икки ва ундан ортиқ кетма-кет келган хатбошиларга (хатбошилар гуруҳи) ўзгартиришлар бир вақтнинг ўзида киритилганида кузатилади (ўзгартиришлар сонидан қатъий назар). Хатбошиларнинг ушбу гуруҳи яхлитликда кўрилади. Агар хатбоши гуруҳларига ўзгартиришлар ҳам бир вақтнинг ўзида, ҳам алоҳида киритилган бўлса, гуруҳнинг ҳар бир хатбошиси бўйича вариантларни алоҳида шакллантириш лозим.

Хатбоши гуруҳларининг вариантлари қўйидаги ҳолатларда мажбурий равишда шакллантирилади:

агар киритилган ўзгартиришлар натижасида битта хатбоши ўрнига икки ёки бир неча хатбошилар юзага келса ёки икки ва ундан ортиқ хатбошилар ўрнига битта хатбоши келса (ёки бир неча ўзаро боғлиқ хатбошилар), унда бу хатбошилар вариантни шакллантириш учун яхлитдек кўрилади;

агар киритилган ўзгартиришлар натижасида битта хатбоши (бир неча хатбошилар) бир неча марта ўзгартирилган бўлса (бу эса хатбоши (хатбошиларни) алоҳида бўлган вариантларини шакллантириш имконини бермаса), бу ҳолларда вариантларни шакллантириш учун улар яхлитдек кўрилади. Бундан ташқари, агар юқорида айтиб ўтилган тартибдаги ўзгартиришлар бир неча кичик банд, хатбоши, қисмларга ёки битта модданинг бир неча қисмларига киритилса, унда моддаларнинг ўзи (жумладан, унинг номи ҳам), модда қисм ва банд вариантларни шакллантириш учун яхлитдек қабул қилинади;

агар киритилган ўзгартиришлар натижасида модда, банд ва кичик бандларнинг рақами ҳам ўзгартирилган бўлса, унда тартиб рақами ўзгарган барча моддалар, бандлар ва кичик бандлар яхлитликда ўрганилади (улар хатбошилар билан ўзгартирилган бўлишидан қатъий назар). Янги киритилганлари ҳам шулар жумласига киради.

28.4. Хатбоши вариантларини алоҳида ёки гуруҳда шакллантиришнинг муҳимлигини аниқлаш учун ушбу хатбоши (банд, кичик банд, модда қисми
ва модда)га даставвал барча киритилган ўзгартиришларни таҳлил қилиш лозим. Ундан кейин хатбошиларни шакллантиришга киришса бўлади.

28.5. Агар сарлавҳадаги ўзгаришлар хатбоши (хатбошилар)га киритилган ўзгаришлар билан ўзаро боғлиқ бўлса, вариантларни шакллантириш учун сарлавҳалар ва уларнинг хатбошилари яхлитдек кўрилади.

28.6. Алоҳида ҳолатларда жадвалларга киритилаётган ўзгартиришлар ўзгарадиган қаторни юқориси ва пастида «разрыв таблицы» командасини қўллаш орқали киритилиши мумкин. Бунда иккита бурчакли қавслар ўзгартирилган қатордан кейин келган янги қатор (хатбоши)да ёпилади.

График расмларга ўзгартиришлар киритишда ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда расмнинг янги версияси қўлланилади.

  1. Хатбоши (сарлавҳа)ларни ўзгартириш манбаларини қайта ишлаш тартиби.

29.1. Ўзгартириш манбалари деганда, мазкур Йўриқномада ушбу хатбоши (сарлавҳага) ўзгартириш киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва унинг расмий эълон қилиш манбасига (қисқартирилган шаклда) бўлган кўрсаткичлар тушунилади.

Хатбошининг ҳар бир вариантидан кейин ўзгартиришлар манбаси кўрсатилади. Агар ўзгартиришлар сарлавҳага ёки бир вақтнинг ўзида бир неча кетма-кет келган хатбошиларга киритилган бўлса (бир яхлитдек, хатбоши гуруҳидек кўрилган), ўзгартиришлар манбаси охирги хатбошидан кейин келган янги хатбошидан берилади. Агар ўзгартиришлар бир вақтнинг ўзида модда
ва хатбошиларнинг номига киритилган бўлса (агар улар бир яхлитдек кўрилса), ўзгартиришлар манбаси янги хатбошидан келади (модда бир хатбошидан таркиб топган бўлса ҳам).

29.2. Матн манбасида қўйидаги маълумотлар бўлиши керак:

а) нима ўзгараётганлиги (тўлдирилаётганлиги, чиқариб ташланаётганлиги, кучини йўқотганлиги)га кўрсатмалар (хатбоши, модда);

б) ўзгартиришлар киритилишига сабаб бўлган норматив норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола (унда норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури, уни қабул қилган орган (органлар), сана ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат рақами келтирилган бўлиши керак);

в) тире “–“ орқали расмий эълон қилиш манбасининг қисқартирилган номига ҳавола. Тиренинг икки томонига битта пробел қўйилади;

г) расмий манба (ёки газетада эълон қилиш санаси ва сони) нашр этилган йил, сони ва модда (агар бўлса). Ўзгартиришлар матни расмий манбада эълон қилинмаган ҳоллар бундан мустасно.

29.3. Ўзгартиришлар манбаларини кўрсатиш мисоллари:

Янги таҳрирда ўзгартиришлар (сўз ўзгариши, сўз чиқариб ташланиши), қўшимчалар (сўзлар, гаплар билан) киритилганида:

 

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)

(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)

(3-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)

(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил
18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)

(17-модданинг номи ва биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг
2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)

 

Агар янги таҳрирда номи билан бирга бутун модда ёки номи берилмаган модда матни берилган бўлса:

 

(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги
ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)

(17-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)

 

Бир банд (хатбоши, кичик бандлар) иккита банд ёки иккита банд битта банд (хатбоши, кичик бандлар) билан ўзгартирилган ҳолатларда:

 

(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарорига асосан иккинчи
ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)

(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил
18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)

 

Битта модда ёки банд доирасида янги хатбоши, банд, кичик банд, қисмлар билан тўлдирилган ҳолатларда:

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
16 январдаги 29-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган – Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й.,
09/18/29/0587-сон)

(17-модданинг Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги
ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)

 

Янги банд ва моддалар билан тўлдирилган ҳолатларда:

 

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
16 январдаги 29-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)

(171-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги
ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан киритилган – Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)

 

Модда, бандлар ёки уларнинг қисмлари бекор қилинган ҳолатларда:

 

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
16 январдаги 29-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)

(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)

(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотганда:

 

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги 864-сонли «Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.

Настоящее постановление утратило силу в соответствии с постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан от 25 октября 2018 года № 864 «О дальнейшем совершенствовании системы проводимых республиканских спортивных соревнований среди учащихся и студенческой молодежи».

Ўзгартиришлар турли шаклларда киритилган бўлса (янги таҳрирда берилган, бир ёки бир неча хатбошлари бошқалари билан алмаштирилган, бошқа ўзгаришлар), унда юқорида айтиб ўтилган талаблардан чекинишга рухсат берилади.

 

7-боб. Ҳавола ва шарҳларни шакллантириш

 

  1. Ҳаволалар билан ишлаш.

Ҳаволалар сифатида нафақат аниқ ҳаволаларни (аниқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, модда бандлари, қисмлар, хатбошилар, иловаларга ҳаволаларни (йўқ бўлган ҳолатларидан ташқари), балки айрим жўнатмаларни (“қонунчилик норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида”, “фуқаролик қонунчилигида”, “қонунчилик норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда”, “ўрнатилган тартибда”, “Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган тартибда”, “қонунчилик норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолатларда”, “қонунчилик норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланадиган хусусиятлар”, “хусусиятлар...”, “алоҳида ҳолатлар”, “истисно ҳолатлар”, “қонунчилик норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланади”, “Ҳукумат томонидан белгиланади”, “агар бошқаси қонунчилик билан белгиланмаган бўлса”, “қонунчилик билан белгиланган бўлиши мумкин...”, “рўйхат белгиланади...”, “мазкур қонунни қўллаш бўйича йўриқнома қўлланилади...”, “Вазирлар Маҳкамаси томонидан бошқа ҳолатлар ҳам белгиланган бўлиши мумкин...” ва ҳ.к.) ҳам ажратиб кўрсатиш керак.

Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва уларнинг алоҳида нормалари, шунингдек бошқа модда, банд, қисм, хатбоши, бошқа норма
ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат иловаларига бўлган барча ички ва ташқи ҳаволалар (аниқ ва ноаниқ) шрифтнинг кўк-яшил рангида берилади. Кўрсатилган рангда фақат ҳаволалардан ташкил топган сўзлар ажратилади. Агар ҳавола аниқ бўлса, модда, банд, мақола қисми, кичик банд, хатбошилар ва улар рақамини кўрсатадиган сўзлар ажратиб кўрсатилади (“15-модда”,
“16-банд”, “45-модданинг иккинчи қисми”, “52-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари”). Агар модда ёки бошқа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бошқа нормаси кўрсатилмаган ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи келтирилган бўлса, унда у норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури ҳаволасидек ажратиб кўрсатилади.

30.1. Шунингдек, ҳаволаларни қуйидаги ҳолатларда шакллантириш лозим:

хатбоши ва сарлавҳаларнинг ўзгартиришлар манбаларида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан (мазкур Йўриқноманинг 28-банди);

шарҳларда кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан (мазкур Йўриқноманинг 30-банди).

30.2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бошқа нормалари ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига алоқаси бўлган ёки улар мазмун-моҳияти шу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бошқа нормалари ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларида очиб берилганда, алоҳида олинган терминлар ёки сўз бирикмаларига нисбатан. Масалан, қонун нормасида учрайдиган «алкоголь» сўзининг маъноси қонуннинг бошқа моддасида кўзда тутилган асосий тушунчаларда берилади. “Энг кам иш ҳақининг миқдори” Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонида кўзда тутилган.
Бу ҳолатларда «алкоголь» ва “энг кам иш ҳақининг миқдори” сўзлари ҳаволалардек шакллантирилади.

30.3. Маълумотлар тўпламлари ва қайта ишланаётган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан информацион характерга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан алоқа ўрнатиш учун. Масалан, “Эълон қилинган кунидан кучга киради” сўзларига норматив-ҳуқуқий ҳужжат маълумотномасига ҳавола шакллантирилади. Унда кучга кирган сана тўғрисида маълумот берилади (ушбу маълумот Юридик таҳлил карточкасига киритилади).

Ҳавола мақсади (манзили) Юридик таҳлил карточкасида кўрсатиб ўтилади.

30.4. Ноаниқ ҳаволалар бўлганида Юридик таҳлил карточкасида ҳавола мақсади (манзили) бўлган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кўрсатиб ўтилади, ва улар қонун ҳужжатлари тармоқлари бўйича юрист-консультантлар билан келишилган бўлиши керак.

  1. Шарҳлар билан ишлаш.

Шарҳлар матнда ҳаволаларни ташкил қилиш мақсадида келтирилади (агар матннинг ўзида бундай имконият бўлмаса) ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат
ва унинг қисмини қўллаш учун энг муҳим аҳамиятга эга бўлган тушунтиришлар бериш лозим бўлганида ҳам келтирилади.

31.1. Шарҳлар қуйидаги ҳолатларда қуйилади:

1) агар хатбоши ва сарлавҳаларнинг уларга ҳаволаларни шакллантириш учун бир неча варианти бўлса (вариантларнинг олдинги ва кейинги таҳрирлари). Масалан:

 

 

Статья 244. Массовые беспорядки

См. последующую (последующие) редакции

Организация массовых беспорядков, сопровождающихся насилием над личностью, погромами, поджогами, повреждением или уничтожением имущества, сопротивлением представителю власти с применением или угрозой применения оружия либо других предметов, используемых в качестве оружия, а равно активное участие в массовых беспорядках, –

наказывается лишением свободы от десяти до пятнадцати лет с конфискацией имущества. (В редакции Закона Республики Узбекистан от 29 августа 2001 г., №254-II — Ведомости Олий Мажлиса, 2001 г., №9-10, ст.165)

См. предыдущую (предыдущие) редакцию

Комментарий «См. предыдущую (предыдущие) редакцию» указывается до варианта абзаца, а комментарий «См. последующую (последующие) редакцию» — после варианта абзаца.

На узбекском языке слова «См. «предыдущую (предыдущие) и последующую (последующие) редакции» излагаются в следующем порядке «Қаранг: аввалги таҳрири (таҳрирлари)» и «кейинги таҳрири (таҳрирлари)

При изложении в новой редакции всего документа после источника документа формируется комментарий, отсылающий на предыдущую редакцию «См. предыдущую редакцию». В старой редакции документа формируется комментарий, указывающий, что документ изложен в новой редакции и отсылающий на его новую редакцию: «Закон изложен в новой редакции в соответствии с Законом Республики Узбекистан от … №…».

 

2) Шарҳлар янги модда (банд, кичик банд) киритилгани билан бошқа модда (банд, кичик банд)лар рақами ўзгарган ҳолатларда ҳам шарҳлар шакллантирилади. Шарҳ хатбошилар гуруҳларининг бошида кўрсатиб ўтилади. Масалан:

 

 

 

Нумерация статей 25-30 была изменена соответственно на 28-33 в соответствии с Законом Республики Узбекистан от … №…».

25-30-моддаларнинг тартиб рақамлари Ўзбекистон Республикасининг даги ….-сон Қонуни билан тегишинча 28-33-моддаларга ўзгартирилган

3) алоҳида иловалар берилмаган бўлса, Масалан:

 

в рус матнда: «Приложение № не приводится», «Приложение № приводится в узбекском тексте», «Приложения приводятся в узбекском тексте»;

ўзбек матнда: «-сон илова келтирилмайди», «-сон илова рус тилидаги матнда берилади», «Иловалар рус тилидаги матнда берилади».

 

4) юридик таҳлил натижасида қисман кучини йўқотганини кўрсатиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар)га ҳаволаларни шакллантиришни мақсадида. Масалан:

 

Пункт 1 фактически утратил силу в связи с принятием постановления Кабинета Министров от 14 августа 1999 г., №427 (СП РУ, 2000 г., №8, ст.70);

 

5) норматив-ҳуқуқий ҳужжат кучини йўқотганини кўрсатиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволани шакллантириш мақсадида. Масалан:

ЗАКОН РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

О ПРЕДПРИЯТИЯХ В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН

(Ведомости Верховного Совета Республики Узбекистан, 1991 г., №9, ст.26)

Настоящий Закон утратил силу в соответствие с Законом Республики Узбекистан от 15 декабря 2000 г., №175-II «О внесении изменений и дополнений, а также признании утратившими силу некоторых законодательных актов Республики Узбекистан».

 

6) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзида ҳавола (аниқ ва ноаниқ) бериш имкони бўлмаганида, лекин қайта ишланаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг нормасига бевосита алоқаси бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволаларни шакллантириш зарурияти пайдо бўлганида (яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу нормаси ушбу нормани изоҳлайдиган, тушунтирадиган, аниқлаштирадиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқилиши лозим бўлган ҳолларда), ушбу хатбошидан кейин янги хатбошидан шарҳ келтирилади.

 

Статья 4. Льготы по государственной пошлине

….

2. Освобождаются от уплаты пошлины в доход государства по делам, рассматриваемым в хозяйственных судах:

….

г) финансовые, антимонопольные, налоговые и таможенные органы Республики Узбекистан — по всем делам и документам, а также за подачу в суд заявлений по делам особого производства

См. пункт 5 Указа Президента Республики Узбекистан от 28 июня 1999 г. №УП-2331 «О мерах по упрощению порядка ликвидации предприятий, не осуществляющих финансово-хозяйственную деятельность и не сформировавших свои уставные фонды в установленные законодательством сроки»

 

7) Маълум норма бўйича шарҳлар бериш лозим бўлганида бу масала қонун ҳужжатлари тармоқлари бўйича гуруҳ раҳбарлари томонидан белгиланади.

 

Закон регулирует заключение, выполнение и прекращение международных договоров. Вместе с тем вопросы, относящиеся к договорам, не полностью исчерпываются им. Поэтому Закон должен применяться в единстве с Венскими конвенциями. Более того, и эти конвенции не охватили все право международных договоров. В них говорится, что нормы международного обычного права будут по-прежнему регулировать вопросы, которые не нашли решения в положениях конвенций. Следовательно, нужно принимать во внимание и обычные нормы. Обязательными для Республики Узбекистан являются не только нормы права договоров, но и иные международные нормы, прежде всего цели и принципы Устава ООН.

 

31.2. Шарҳлар янги хатбошидан шарҳланаётган хатбошидан кейин берилади, аввалги таҳрирга ҳавола бундан мустасно. Агар шарҳ бутун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли бўлса, унда у норматив-ҳуқуқий ҳужжат бошида норматив-ҳуқуқий ҳужжат эълон қилиш манбасидан кейин берилади.

31.3. Хатбошилар ўртасида келаётган шарҳлар ҳажм жиҳатидан бешта қатордан ошмаслиги керак. Бешта қатордан катта бўлган шарҳлар норматив-ҳуқуқий ҳужжат охирида янги бетдан (Ctrl+Enter тугмачалари комбинацияси) берилади (унинг барча иловаларидан кейин). Ушбу ҳолатда шарҳланаётган хатбошидан кейин (агар шарҳ бутун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бўлса, норматив-ҳуқуқий ҳужжат манбасидан кейин) “Шарҳга қаранг” ҳаволаси келтирилади (“Шарҳ”, «Комментарий» услуби).

31.4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари қайта ишлаш тугатилгандан кейин норматив-ҳуқуқий ҳужжат якуний эълон қилинади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнини қайта ишлаш ва якуний эълон қилиш схемаси 4-иловада берилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш бўйича Йўриқномага
1-ИЛОВА

 

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий

эълон қилиш рақами ва санасини бериш
ТАРТИБИ

 

Мазкур тартиб ҚҲММБда расмий эълон қилиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий эълон қилиш рақам ва санасини бериш тартибини белгилайди.

2017 йил 25 сентябрдан бошлаб барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҚҲММБда расмий эълон қилиш рақам ва саналар берилади.

Расмий эълон қуйида кўрсатилган тартибда расмийлаштирилади:

II//YY/№№№№/TTTT, унда:

- II — норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури индекси;

- YY — норматив-ҳуқуқий ҳужжат йили (мисол: 2017 йил — “17”, 2018 й. — “18”, 2020 й. — “20”), вазирлик, давлат қўмита ва идоралари учун Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган йили;

- №№№№ — норматив-ҳуқуқий ҳужжат рақами, норматив-ҳуқуқий ҳужжат рақами қабул қиладиган орган томонидан берилади (вазирлик, давлат қўмита ва идоралари учун Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган рақами), сонни беришда ҳарфларга префикслар («ЗРУ-», «ПП-») ва суффикслар («-р») кўрсатилмайди. Вазирлик, давлат қўмита ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартириш ва/ёки қўшимча киритиш ҳақида рўйхатдан ўтган рақами тўлиқ кўрсатилади (мисол: 2565-3).

- TTTT — Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҚҲММБда расмий эълон қилинган тартиб рақами. Ҳар йил, йил бошидан тартиб рақами “1” сонидан бошланади ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг барча турлари учун уникал (такрорланмас) ҳисобланади (мисол: “0001”, “0023”, “0456”).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат турлари индекси:

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат турлари

Индекслар

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

01

Ўзбекистон Республикаси Кодекслари

02

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари

03

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қарорлари

04

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарорлари

05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари

06

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари

07

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишлари

08

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

09

Вазирлик, давлат қўмита ва идоралари қарорлари ва буйруқлари

10

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари

11

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қарорлари

12

 

1) Мисол:

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ–445-сонли қонунига “03/17/0445/0015” рақами берилган.

Бунда:

03 – Ўзбекистон Республикаси Қонуни

17 – Қонун қабул қилинган йил

0445 – Қонун рақами (“ЎРҚ” («ЗРУ») қисқартмаси кўрсатилмайди);

0015 – Марказ ходимлари томонидан журналда рўйхатга олинган қонунни расмий эълон қилиш тартиб рақами.

Расмий эълон қилиш учун тақдим қилинган “PDF” шаклидаги файлнинг юқори чап қисмида “ҚҲММБ” ёзуви, расмий эълон қилиш рақамлари ва санаси акс эттирилади.

Присоединяйтесь к нашим социальным сетям!