ЗАРУР ҚЎЛЛАНМА

Яқинда “Адолат” нашриёти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Мухаматали Назаров муаллифлигида “Жиноят ишлари бўйича суд ҳужжатлари” китоби нашр этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Шоюнус Газиевнинг умумий таҳрири остида нашрга тайёрланган мазкур амалий қўлланма суд фаолияти жараёнида юритиладиган ҳужжатларни ўзида жамлаган бўлиб, ундан жиноят ишлари бўйича суд ҳужжатлари ўрин олган.

 

Ушбу амалий-услубий қўлланмада жиноят ишлари бўйича процессуал ҳужжатлар тушунчаси, аҳамияти, процессуал ҳужжатларнинг турлари ва ҳуқуқий асослари, суд ажримлари турлари, уларнинг мазмуни ва чиқариш тартиби, судга қадар иш юритиш босқичида чиқариладиган ажримлар, жиноят ишини судда кўриш учун тайёрлаш босқичида чиқариладиган суд ҳужжатлари намуналари берилган. Шунингдек, китобда суд муҳокамасининг якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжатлари, суд қарорларининг ижроси билан боғлиқ бўлган ҳолатларда чиқариладиган суд ҳужжатлари, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш якунлари бўйича чиқариладиган суд ҳужжатлари ҳамда хусусий ажримлар, уларни чиқариш ва расмийлаштириш тартиблари атрофлича ёритилган.

Қўлланма жиноят ишлари бўйича судлар судьяларига методологик ва амалий кўникмалар ҳосил қилиш, одил судловни амалга ошириш ҳамда суд ҳужжатларини тузишда амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, олий ўқув юртлари ҳамда юристлар малакасини ошириш муассасаларида Жиноят ҳуқуқи ва Жиноят процесси курсларини ўрганиш учун амалий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган.

 

Барно САГДУЛЛАЕВА,

“Адолат” нашриёти ходими

Опубликовано: 22.12.2015
Укилди (марта): 2