ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ ТАФАККУР ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ТАҚОЗОСИ

Адлия вазирлиги томонидан “Юксак ҳуқуқий тафаккур — демократик жамият тақозоси” мавзуида ташкил этилган анжуманда нашриёт томонидан  амалга оширилган ишлар, мавзулар кўлами, чоп этиш ва тар­қатиш сифати, талаб ва таклиф ҳамда истиқболдаги режалар атрофлича муҳокама этилди.

— Таъкидлаш жоизки, “Адолат” нашриёти томонидан чоп этилаётган китоблар орасида мамлакатимиз янги қонунлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, кодекслар, қомусий тўпламлар, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий адабиётлар билан бир қаторда илмий-оммабоп китоблар, дарслик ва ўқув қўлланмалари, “Ўзбек детективи” туркумидаги бадиий адабиётлар, ҳуқуқий рисолалар ҳам бор. Бир сўз билан айтганда, нашриёт томонидан ўтган давр мобайнида 700 дан ортиқ номланишдаги 8 миллион нусхадан ортиқ ҳуқуқий адабиётлар чоп этилди, — дея таъкидлади “Адолат” нашриёти директори Акмалхон Инанбабаев.

Қайд этилганидек, давлат нашриёт корхонасининг халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳам тобора кенгайиб бормоқда. БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТ Тараққиёт дастури, Тинчлик корпуси, ЮНЕСКО, Халқаро Қизил хоч ташкилоти, Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти, хорижий давлатларнинг юртимиздаги элчихоналари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имконини бермоқда.

Тадбир қизиқарли баҳс-мунозаралар ва савол-жавобларга бой бўлди.

 

Дилфуза РУСТАМ

Опубликовано: 02.04.2015
Укилди (марта): 1