Ватанимизнинг жаннатмонанд гўшалари

Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар фотошўъбаси аъзоларининг «Тўрт фасл жозибаси» деб номланган кўргазмаси очилди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда юртимизда санъатнинг барча йўналишлари қатори фотография жанрида изланаётган ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун барча имкониятларни яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Кўргазмадан кундан-кунга обод бўлиб бораётган шаҳару қишлоқларимиз, юртимиздаги сўлим гўшалар, халқимиз турмуш тарзи акс эттирилган фотосуратлар жой олган. Унда таниқли фото усталари билан бирга ёш иқтидор эгаларининг ҳам ижод намуналари намойиш этилмоқда. 

Шаҳноза Маматуропова, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА
Опубликовано: 26.12.2015
Укилди (марта): 2