Вакансиялар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН “АДОЛАТ” НАШРИЁТИ ДАВЛВАТ КОРХОНАСИ ҚУЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРНИГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ 

Т/р

Бўлим номи

Вакант лавозим

Вакант бўлган лавозим штат бирлиги

Вакант жойга ишга кириш учун ҳужжат топширадиган фуқароларга қуйиладиган умумий талаблар

Бола парваришлаш таътилида бўлган ходимлар ўрнига

  1.  

Ташкилий-назорат
ва кадрлар бўлими

Девонхона мудири

1

Олий маълумотга эга ҳамда камида уч йиллик иш стажи бўлган.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

  1.  

Таҳририят бўлими

Муҳаррир

1

Олий, ҳуқуқшунос ёки филолог, ноширлик соҳасида ёки мусаҳҳиҳ вазифасида камида 2 (икки) йиллик иш стажи бўлган.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

  1.  

Таҳририят бўлими

Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқариш бўйича муҳандис

1

Олий, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг матбаачилик мутахассислик бўйича таълим муассасасини тамомлаган

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

  1.  

Маркетинг бўлими

Маркетинг бўлими менежери

1

Олий, менежмент, маркетинг, маркетинг ёки савдо соҳасида камида 2 (икки) йиллик иш стажи бўлган.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

5.

Юрисконсульт

Олий, ҳуқуқшунос, юридик соҳада камида 3 (уч) йиллик иш стажи.

1

Олий юридик маълумотга эга ҳамда юридик соҳада камида уч йиллик тажрибага эга шахс тайинланади.

 

6.

Сотув бўлими

Сотувчи-кассир

2

Ўрта-махсус, маркетинг, савдо ёки ҳисоб-китоб ишларини юритиш соҳасида камида 1 (бир) йиллик иш стажига эга шахс.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

 

 

ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ: 

  • Номзоднинг паспорт нусхаси;
  • Иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;
  • Ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
  • Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
  • Мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;
  • Таржимаи ҳол;
  • 086–У – шаклдаги тиббий маълумотнома;
  • 3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;
  • Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);
  • Солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);
  • Фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
  • Яшаш жойидан маълумотнома. 

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН “АДОЛАТ” НАШРИЁТИ ДАВЛВАТ КОРХОНАСИНИНГ
КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ КЕРАК.

(Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2017 йил 17 сентябрь)

 Мурожаат учун телефонлар: 268-28-43 

*Изоҳ: Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;
  • ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
  • белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
  • қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
  • илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;
  • адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
  • ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса.

Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари
ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ариза билан тегишли адлия органи ёки муассасасига мурожаат қилади.

Опубликовано: 08.09.2017
Укилди (марта): 2