Раҳбарият

ДИРЕКТОР ВА БЎЛИМ БОШЛИҚЛАРИ

ДИРЕКТОР

Инанбабаев Акмальхон Махмудович – 1958 йил 15 декабрда  Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий, мутахассислиги – ҳуқуқшунос.
1981 йили Тошкент давлат университетининг юридик факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар прокуратурасининг иш ўрганувчиси лавозимидан бошлаган. Кейинчалик Чирчиқ шаҳар прокуратураси терговчиси, прокурор ёрдамчиси, прокуратуранинг катта терговчиси, 1991-1992 йилларда Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси, Прокурорнинг муҳим топшириқлар бўйича ёрдамчиси, 1992-1993 йиллар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман прокурори, прокурор вазифасини бажарувчи, 1994-1995 йиллар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар прокуратураси терговчиси, катта терговчиси, 1995-1996 йиллар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоат бирлашмалари бошқармаси бўлим бошлиғи, 1996-2002 йиллар Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2002-2003 йиллар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси бошлиғи, 2003-2007 йиллар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, 2007-2009 йиллар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
2009 йил 11 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги  ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти давлат корхонаси директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Фуқароларни қабул қилиш куни: жума, соат 15-00 дан 17-00 гача.
Телефон: 268-28-95

БОШ МУҲАРРИР

Омонов Абдулҳамид Абдуқаҳҳорович – 1985 йил 30 январда Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида туғилган. Маълумоти – олий, мутахассислиги – ҳуқуқшунос.
2008 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2008 йилда “KUCH BILIM VA TAFAKKURDA” илмий маслаҳат маркази масъулияти чекланган жамияти бош юрисконсульти лавозимидан бошлаган. 2009-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги  ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти давлат корхонаси юрисконсульти, етакчи юрисконсульти, бош муҳаррири лавозимларида фаолият юритган.
2013 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги  ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти давлат корхонаси бош муҳаррири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Фуқароларни қабул қилиш куни: ҳар куни, соат 9-00 дан 17-00 гача.
Телефон: 268-28-41

ДЕВОНХОНА МУДИРИ – КАДРЛАР ИНСПЕКТОРИ

Алимова Манзура Турсуновна – 1956 йил 23 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – ўрта-махсус, мутахассислиги – тарбиячи.
1977 йили Крупская номидаги мактабгача тарбия билим юртини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1974 йилда “Ёш гвардия” нашриётида машинистка, катта машинистка лавозимларида бошлаган. 1991-1993 йилларда “Камалак” нашриётида машинистка, 1993-1995 йилларда “Хазина” нашриётида машинистка, компьютер оператори, 1995-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган "Адолат" нашриёти давлат корхонаси машинисткаси, умумий бўлим мудири, ёрдамчи референти, компьютер оператори, иш юритувчи ва кадрлар бўйича инспектори лавозимларида фаолият юритган.
2010 йил 8 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган "Адолат" нашриёти давлат корхонасида девонхона мудири – кадрлар инспектори лавозимида фаолият юритмоқда.
Фуқароларни қабул қилиш куни: ҳар куни, соат 9-00 дан 17-00 гача.
Телефон: 268-28-43

МАРКЕТИНГ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ

Равшанов Ҳусан Сайфиддинович.

Фуқароларни қабул қилиш куни: ҳар куни соат 9-00 дан 17-00 гача.

Телефон: 268-28-56, 268-28-57

 

ОБУНА БЎЛИМИ БОШЛИҒИ

Бахранов Шавкат Шухратович – 1989 йил 15 июнда туғилган. Маълумоти – олий, мутахассислиги – менежер.
2013 йилда Тошкент Автомобил-йўллар институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган "Адолат" нашриёти давлат корхонасининг обуна бўлими менежери лавозимидан бошлаган. 2014 йилнинг 1 апрелидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигиҳузуридаги ихтисослаштирилган "Адолат" нашриёти давлат корхонасининг обуна бўлими бошлиғи лавозимида ишламоқда.
Фуқароларни қабул қилиш куни: ҳар куни соат 9-00 дан 17-00 гача.
Телефон: 268-28-45

СОТУВ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ

Аҳмедов Дилмурод Абдумажидович.
Фуқароларни қабул қилиш куни: ҳар куни соат 9-00 дан 17-00 гача.
Телефон: 280-55-47


БОШ БУХГАЛТЕР

Зубайдуллаев Шерзод Иркинович – 1986 йилда туғилган. Маълумоти – олий.
2015 йилнинг июль ойидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти давлат корхонасининг бош бухгалтери лавозимида фаолият юритмоқда.
Фуқароларни қабул қилиш куни: ҳар куни соат 9-00 дан 17-00 гача.
Телефон: 268-28-39

Опубликовано: 27.03.2015
Укилди (марта): 2