МУКОФОТ МУБОРАК!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармойишига асосан адлия органлари ва муассасаларининг 214 нафар ходими эсдалик нишони билан тақдирланди.

Меҳнатда намуна кўрсатган бир гуруҳ ходимларга вазирликнинг “Фахрий ёрлиқлари” топширилди. Зеро, амалга оширилган ҳар бир эзгу иш эътибордан четда қолмайди. Ватан ва халқ учун қилинган меҳнат албатта ўз баҳосини олади.

Тақдирганлар қаторида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти давлат корхонаси директори Акмалхон Инанбабаев, нашриёт бош муҳаррири Абдулҳамид Омонов ҳамда сотув бўлими бошлиғи Жасур Турдиевлар ҳам бор.

Сизга билдирилган ишончу эъзоз муборак, азиз ҳамкасблар! Келгусидаги ишларингизда муваффақиятлар ва барча орзуларингиз рўёбини тилаймиз!       

 

 

“Адолат” нашриёти жамоаси

Опубликовано: 07.12.2017
Укилди (марта): 2