Фойдали мақолалар

Инфографика № 1 Инфографика № 2 Инфографика № 3  
ОНА ҚАЛБИДАГИ БЕДОРЛИККўз очиб, юмгунча умр ўтиб кетаркан. Онахон бугун 70 ёшга тўлади.35 ёшида бева қолган аёл уч ўғлини ёлғиз боши билан оқ ювиб, оқ тараб, бировдан кам қилмай вояга етказди. Ўғиллари бугун ўзига тўқ, уйли-жойли, бир этак фарзандли...Рўзғоридан ташвиши йўқ, дастурхони тўкин, бир қарашда ҳаётидан ҳеч ками йўқ онахоннинг кўзлари негадир доим хомуш кўринади. Агар ҳол сўраб, бирор...
То отанг рози эмас, тавбанг қабул бўлмас сени          Одатдагидек масжиддан қайтиб, келиним дастурхонга келтирган таомни еб бўлгач, дуо қилдим. Элу юртга тинчлик, мустаҳкам саломатлик, кўнгилларимизга хотиржамлик, фарзандларимнинг топганига барака тиладим. Юртимиз тинч, жума намозида имом айтган гапларни бир-бир эсладим. Имом кексаларни эъзозлаш ҳақида, ота-онанинг ҳурматини ўрнига қўйиш,...
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди.Тил — миллат қиёфасининг бир бўлаги. Шу сабабли ҳали мустақилликка илк қадамлар ташланаётган даврдаёқ ўзбек тилига давлат тили мақоми...
Дунёда касбу ҳунарлар бисёр. Аммо шундай бир касб эгалари борки, гўёки ота-онамиздек биз учун жон куйдиришади, улар каби меҳр билан ҳаёт сабоғини беришади. Ўз ўрнида бизнинг қалбимизда ҳам устозларга нисбатан илиқ бир меҳр уйғонади. Устозларимиз эса, ютуқларимиздан қувониб юради доим. Умрининг энг гўзал кунларини бизнинг илму ҳикмат ўрганишимизга, ҳаётда бирор-бир касбу ҳунарнинг қўлини тутиб,...
Пиру бадавлатлик бахти         Умрни оқар дарёга қиёслашлари бежиз эмас экан. Болалик, ёшлик йиллари ўтиб, ҳаёт чиғириғидан ўтган — пиру бадавлатлик ёшига етгунича инсон қанча синову сабоқларни бошидан ўтказади. Пиру бадавлатликка етганлар бор, етмаганлар ҳам... Илёс ота хонадонига икки ўғил, беш қиз, 24 набира жам бўлганида ана шулар ҳақида ўйлайди. Барча бир ҳовлига жам бўлганида аҳилликдан,...
Тадбиркорлик, ишбилармонлик халқимиз ҳаётида азалдан муҳим ўрин тутиб, унинг ўзига хос анъаналари асраб-авайланган, бундай фазилатга эга кишилар қадрланган. Буни буюк Амир Темурнинг “Азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз ва лоқайд кишидан афзалдир”, деган фикри ҳам тасдиқлайди. Мустақиллик йилларида юртимизда тадбиркорликка, айниқса, оилавий тадбиркорликка кенг...
Мамлакатимизда кредиторлар даъволарини қондириш мақсадида хўжалик юритиш субъектлари бўлмиш юридик ва жисмоний шахсларни банкрот бўлган деб эътироф этиш шартлари ва тартиби “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунда белгилаб берилган, лекин у ўз фаолиятини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширадиган корхона-ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди. Ушбу қонунда белгиланишича, банкротлик (иқтисодий...
Оталар сўзи - ақлнинг кўзиЎзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Мирфайзи Мирсамадов ўз касбига садоқати билан бошқаларга ибрат бўлса арзигулик инсонлардан. Зеро, унинг салкам 30 йиллик умри Адлия вазирлигида фидокорона меҳнат билан ўтди.У ёшлигидан меҳнатда тобланди. Давр тоши юкли йиллар эди. Оиладаги моддий қийинчилик, замона зайли... Ёш Мирфайзи ти-нимсиз ишлади. Отага қувват бўлиш учун елкасини...
Мамлакатимизда “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида саломатлик ҳафталиги ўтказилмоқдаПрезидентимиз раҳнамолигида аҳоли, айниқса, ёши улуғ инсонларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини...